Ёт ғояларга берилишни олдини олиш ва бу маслада диний қарашлар.

22-07-2022, 12:05 admin Мақолалар 196

Ёт ғояларга берилишни олдини олиш ва бу маслада диний қарашлар.

Мусулмон одам умр неъмати азизлиги, ундан унумли фойдаланиш зарурлиги, охиратда унинг ҳар лаҳзасидан сўралишини бир зум бўлса-да, унутмаслиги керак. Шу боис ҳар бир инсон ҳаётини мазмунли ўтказишга ҳаракат қилиши, вақтини беҳуда нарсаларга сарфлашдан сақланиши лозим.
Аллоҳ таоло инсониятни азиз ва мукаррам қилиб яратди, унга ақл-идрок ва фаҳму фаросотни улуғ неъмат қилиб берди. Муқаддас ислом дийнимизнинг зиёси ер юзини чароғон қилганидан бошлаб бу дийнга турли хил қаршиликлар бўлди ва маломат тошлари отилди. Энг ачинарлиси бугунги кунга келиб мусулмонларнинг ўзаро ихтилоф қилишлари ва келишмовчиликлари ачинарли ҳолдир.
Қуръоннинг Оли Имрон сураси 103-оятида (Эй мусулмонлар) “Аллоҳнинг арқонига (дийнига) бирлашинглар ва турли хил йўлларга бўлиниб кетманглар” дея марҳамат қилинди. Бу билан Роббимиз барчамизга аввало бирдамликни, иттифоқликни, илоҳий калом бўлмиш Қуръони карим атрофида бирлашишимизни буюрди, бу биринчи буйруқдир. Иккинчидан эса фирқаларга бўлинмасликни амр қилди.
Сир эмас, ҳозирда ёшларнинг аксарияти телефон ёки интернет билан машғул бўлиб қолган. Уларнинг баъзиси интернет имкониятларини суиистеъмол қилиб, ёлғон хабар, сурат ва видеолавҳалар тарқатиш ё мулоқотнинг турли кўринишларида гаплашишни ўзига хобби қилиб олган. Уларнинг мақсади бирор номаъқул натижага эришиш, мақтаниш, одамлар орасида машҳурлик ёки шунчаки эрмак учун, холос. Аммо бундай ишлар ҳеч қандай яхшиликка олиб бормайди.
Бугунги кунда динга бўлган қизиқиш кучайиб бориши глобаллашув жараёнларининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин. Зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва яхлит қила бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин яратмоқда. Афсуски, информацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига туртки бўлиб, геосиёсий мақсадларга буйсиндирилган, инсон қалби ва онги учун курашда янгидан-янги усул ва воситаларнинг пайдо бўлаётгани, айниқса, бу борада дин пок туйгулардан фойдаланишга уринишларда яққол намоён бўлмоқда. Шунинг натижаси ўлароқ ҳозирги кунда динни ўрганаман, деб, ўзимизнинг диёрларда очилган мадрасаларда, илм ўрганмай, турли мусулмон диёрларга, ҳусусан Миср, Саудия Арабистони каби давлатларга бориб илм ўрганиб ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётганлар ҳам, афсуски бор.

Хатирчи туман Шайх гадой селкин
жоме масжиди имом хатиби: М.Юнусов

@Xatirchimuslim
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш