Ҳозирги давр глобаллашув жараёни шиддатли тус олган ахборот асри бўлиб, ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар сабабли чалғиб кетишмоқда. Кўпчилик миссионерликнинг лотинча “юбориш”, “топшириқ” маъноларини билдиришини ва бир динни бошқа диндагилар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков (яьни, католик, протестант, православ) ташкилотларининг фаолияти эканлигини яхши билади. Қисқача айтганда, “миссионерлик” христианлаштириш демакдир.
Биз даъват (насиҳат) ва миссионерликнинг бошқа-бошқа нарса эканлигини тушунишимиз керак. Ҳар бир дин вакилининг ўз қавмига хитоби даъват бўлиб, ҳар бир инсон бу ишни қилиши мумкин.
Миссионерлик эса миллат барқарорлигига таҳдид соладиган, ёшлар онгига соф Ислом дини таьлимотига зид ақидаларни сингдириш, муқаддас эътиқодимиздан айириш учун ҳаракат қиладиган, аҳоли орасида нотинчлик ва қон тўкилишига сабаб бўладиган зарарли оқимлардан биридир.
Муқаддас китобимиз Қуръони каримнинг “Бақара” сураси, 217-оятида шундай дейилган: “Сизлардан кимда-ким ўз (Ислом) динидан қайтиб кофир ҳолида ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари (тоат-ибодатлари) дунёю охиратда беҳуда кетар. Улар дўзах аҳлидирлар ва унда мангу қолурлар”.
Демак, соф исломий таълимотдан деярли хабардор бўлмаган баъзи ёшлар, Исломдек тинчликпарвар, маьрифатпарвар динни арзимаган дунё матоҳи, ҳою-ҳавасларига алмашиб, ўзга динни қабул қилиб, ўз динидан чиқиб кетмоқда. Халқимиз ўз динини сотган кимсаларни қадимдан “муртад” деб лаънатлашган.
Менимча, ўз динидан воз кечганларнинг аслида иймони заиф, иродасиз бўлади. Охират азобларидан қўрқмай, бу фоний дунёдаги ҳаловат, тўқчилик, беъмани орзу-ҳаваслар, асосийси шайтони лаъйин васвасасига эргашиб, миссионерлар тузоғига тушади.
Бу ҳолатда омма, ота-она, маҳалла ва отинойиларнинг асосий хатоси ён-атрофимиздаги кам таъминланган оилалар, ногиронлар, боқувчисидан айрилган қариялар ва ажрим туфайли ёлғиз яшаётган аёлларнинг ҳолидан деярли хабар олмаслигимиз, моддий ва маьнавий ёрдам кўрсатмаётганимиз, уларнинг ёлғизланиб қолаётгани сабаб бўлмоқда. Шу туфайли муҳтож бўлиб қолган фуқароларимиз миссионерларнинг кетидан эргашиб, ўз динидан чиқишаяпти.
Миссионерлар ўз мақсадлари йўлида турли йўл ва усуллардан фойдаланишади: моддий ёрдамлар (тиббиёт, озиқ-овқат) даъват китобчаларини бепул тарқатиш, газета-журналлар ва аудио-видео касеталарни улашиш, турли мавзуларда ва анжуманлар уюштириш, сафига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни чет элларга жўнатиш, иш билан таъминлаш ва ҳ.к.лар
“Оли имрон” сурасининг 92-оятида: “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсиз. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билгувчидир”,- деб ёзилган.
Афсуски, миссионерлар қилаётган эҳсонлар нималар ҳисобига келаяпти? Сизнингча, у “Оли Имрон” (92-оят) сурасида таъкидланган “суйган нарсалар”данми? Ёхуд беҳуда қон тўкиш, талончилик, порахўрлик, қаллоблик, ёлғон ва зўравонлик орқасидан келаяптими? Охирги фикримиз ҳақиқатга жуда яқин. Демак, уларнииг моддий ва “руҳий” ёрдами аслида ҳаром амалдир.
Ўрта мактабларнииг 6-синф адабиёт дарслигида ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоясида шундай жумла борлигини эслайман: “Сув қалқиса, лойқаси юқорига чиққандай, замон қалқигандан бўён ёмон кўпайди”.
Дарҳақиқат, шу кеча-кундузда замон қалқиб, она сайёрамиз нотинч бўлиб қолди. Тождор вирус хасталиги ёшу қарини баробар домига тортмоқда. Дунёнинг 160 дан ортиқ давлати шу балодан азият чекмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг карантин давридаги олиб бораётган халқчил сиёсати, тўғри ташкил этилган иқтисодий барқарорлик, мардона саъй-ҳаракатлари туфайли йўқотишлар нисбатан кам, янги ислоҳотлар жадал давом этмоқда.
Шундай синовли дамларда кимдир моддий ёрдамга муҳтож, етишмовчилик, иқтисодий танглик, ковид хасталиги уни саросимага, қўрқув ва хавотирга солиб қўйган. Миссионерлар ва бошқа ёт оқимларнинг бундай таҳликали вазиятдан фойдаланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Шундай экан, ҳаммамиз, айниқса, маҳалла, мутахассислар, отинойилар, ички ишлар ходимлари ҳушёр бўлишимиз шарт.
Ушбу сатрларни ёзар эканман, 2020-йилнинг июнь ойида ўз кўзим билан кўрганим бир манзара хаёлимдан ўтди. Хасталигим туфайли Навоий шаҳридаги хусусий “Неврология” клиникасида даволанаётган эдим. Йўлнинг нариги бетида христианларнинг черкови қад ростлаган. 3-қаватнинг мен ўтирган хонасидан черков аниқ равшан кўриниб туради.
Икки аёл ва бир қизча черковга кириб кетишди. Мен сабр билан уларнинг чиқишларини кутдим. Ниҳоят, улар қизчани ўртага олиб, қўлларидан ушлаганича чиқишди. Қизча зинапоялардан сакраб-сакраб хурсанд ҳолда тушиб келарди. Аёллар одмигина кийинишган, кўринишидан қишлоқ аёлларига ўхшарди.
Ўйлаб қолдим: уларни бу ерга нима мақсад бошлаб келган бўлса? Тўғри, улар билан учрашиб, суҳбатлаша олмадим. Шу аснода хаёлимга бир фикр келди.
Нега энди болаларимиз, набираларимизни ўзимизнинг масжидларимизга олиб бормаймиз, таништирмаймиз?...Вақти-вақти билан ҳайит байрамларида уларни масжидларимизга олиб борсак, у ердаги меҳроб, жойнамоз ва арабий ёзувларнинг маънолари билан таништирсак, у ернинг муқаддас, табаррук маскан эканлигини онгига сингдира олсак нур устига нур булмайдими?! Шунда болалар черков эмас, балки масжид ота-боболари ибодат қилган ва қилаётган маскан эканлигини англаб етишарди. Шанба ва якшанба кунидан бошқа кунларда одам гавжум бўлмайдиган черковларни кўрган бола доимо ибодат қилувчилар билан тўлган намозхонларни кўриб, бир-бирига таққослаб, тўғри хулоса чиқариб олишармиди?...
Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жаннат боғлари” деб юксак баҳолаган масжидлар зурриётларимизнинг зулматдан нур, зиёга чиқишларида восита бўлар еди...
Вилоятимизда ташкил етилган “Ҳайрияларни мувофиқлаштириш марказлари” ёхуд нақд пул билан эҳсон қилувчиларга “Меҳр - шавқат ва саломатлик маркази” орқали камбағал, ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий кўмак берсак, миссионерларнинг йўлини тўсган, уларни маҳв этган бўламиз.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзимдан сўнг сизларга икки нарса, яъни Аллоҳнинг каломи Қуръон ва суннатимни қолдириб кетмоқдаман. Агар уларга амал қилсангиз, ҳаргиз адашмайсиз ва менга ҳавзи Кавсарда йўлиқасиз”,-деганлар. (“Ислом нури” , 2020-йил, 15-сон).
Демак, Қуръони карим ва Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб, суяниб ва амал қилиб ёшларга тўғри тарбия, насиҳат ва ўгитлар бериб, динимиз кушандаси бўлган миссионерлик балосидан уларни асраган бўламиз.

Хатирчи туман “Чангир” МФЙ отинойиси Мардонова Маҳбуба.