"ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРГА БЕРИЛИБ ҚОЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ".

21-09-2021, 14:15 admin Мақолалар 485

"ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРГА БЕРИЛИБ ҚОЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ".
Хозирги давр авлоди глобаллашув жараёни шиддат тус олган замонда яшамокда. Айнан ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани хеч кимга сир эмас.Бир томондан экстремистик оқимлар фаолияти ,бошқа томондан миссионерлар харакати, учинчи томондан ,оммавий маданият"тарғиботчилари ёш авлод онгига соф Ислом дини таълимотига зид ақидаларни сингдириш, мукаддас эътикодимиздан айириш ва миллий ва диний кадриятларимиздан воз кечишга чақириш йўлида фаолият олиб бормокда.Бунинг оқибатида соф Ислом таълимотидан етарли даражада хабардор бўлмаган ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб турли жиноятларга қўл уришмоқда.Баъзилари эса шундай жиноятларнинг қурбонига айланмокда.Айримлари Исломдек тинчликпарвар ва бутун инсониятга фақат яхшиликни таълим берувчи динни арзимаган дунё матохига алмашиб , ўзга динни қабул қилишаяпти.Бошқалари эса ғарб давлатларининг моддий тараққиёти гуёки уларнинг маданиятига асосланганидек хаёл қилиб, кийинишда, ўзини тутишда, хатто фикрлашда миллийлик ва динийликка ёт усулларни ўзларига маъқул кўрмоқдалар.Булар ҳаммаси тинч хаётимизга раҳна солмоқда.Ислом динида бундай кучларга қарши курашиш лозимлиги таъкидланади.Анфол сурасининг 60-оятида бундай дейилган:"Улар учун имконингиз борича куч ва отлиқ бўлинмаларни тайёрлаб қуйингиз!Бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизнинг душманингизни ва улардан ўзга сиз билмайдиган, лекин Аллоҳ биладиган (душман)ларни ҳам қўрқувга солган булурсиз.Аллоҳнинг йўлида нимани сарф қилсангиз сизларга (унинг савоби)зулм қилинмаган холда тўла-тўкис берилур, Мазкур оятнинг мазмунига қарайдиган бўлсак ёшларимизнинг камолотига раҳна солиб турган ғоявий таҳдидларни олдини олишимиз учун ,тинчлигимиз ва бирдамлигимизни саклаб қолиш учун Аллоҳ бизни уларга қарши кучни таёрлаб қуйишга буюрмокда.Демак ёшларимиз калбида маънавий иммунитетни хозирламок замон талабидир.Маънавияти юксак инсонни хеч қандай куч йўлдан оздира олмайди.Турли кўринишдаги ғоявий хуружлар давом этаётган бугунги кунда, айникса интернет ушбу хуружларнинг воситасига айланиб улгурган бир шароитда ёшларимизни интернетдан фойдаланиш маданиятига жиддий эътибор қаратиб ,маънавий савияларини тарқатилаётган ёт ғояларни фарқлай оладиган ва уларга қарши тура оладиган даражада тарбиялашимиз лозимдир. Аллоҳ хеч кимни йўлдан адаштирмасин.Мукаддас Ватанимизни қадрига етиб, ардоклаб яшайлик. "Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Хабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш