Ёт ғояларга берилиб кетишни олдини олиш

1-07-2020, 21:27 admin Мақолалар 646

Ёшларимизни ёт ғояларга алданиб қолмаслиги учун барчамиз ота-она, устозлар , маҳалла кўй сергак бўлиб, уларни илм олиш касб эгаллашларида эьтиборли бўлишимиз керак. Ёшларни маданий савиясини юксалтириш маьнавий оламини бойитиш, жисмоний ҳам ақлий жиҳатдан камол топтириш бизнинг бурчимиз. Диний илм олишни истаган ёшларимизни ёт ғояларга алданиб қолмасликлари учун сунний Ҳанафий мазхабидаги ма'лумотлар аждодларимизни ўлмас асарларини танлаш мухим.
Динимизни умум башарий қадриятлари мазмун моҳиятини содда тилда тушунтириб, ўқиб- ўрганишда, маьлумотларни ишончли манбалардан олмок зарур. Ўтмишни билмаганни келажаги йўк. Яқин ўтмишга назар солсак баьзи ёвуз кучлар ғаразли мақсадда дин ниқоби остида сиёсий ҳокимиятни эгаллашга интилдилар «Аллоҳ» «Ислом» каби сўзлар билан номланган эшитилиши жарангдор партия ва ташкилотлар «Ислом уйғониш партияси» , «Ҳизбуллоҳ» , «Ҳизбут-таҳрир ал Исломий « каби партияларни тузиб, конститутциявий тузумни ағдариб ислом давлати қуриш, халифаликни қайта ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мендан кейин халифалик 30-йил давом этади, ундан сўнг подшоликлар пайдо бўлади»-деганлар. Ҳозирги асримизда халифаликни қайта тиклаш ғояси, ислом дини таьлимотига зиддир.
«Ваҳобийлар «ҳокимиятни қўлга олишда очик кураш, террор йўлини тутса «Ҳизбчилар «ғоявий мафкуравий кураш услубини қўллайдилар. Улар оз-оздан бўлиниб, ҳалқичига кириб мафкуравий тарғибот ишларини олиб боради. Кўпроқ хотин-қизлар, ёшлар тарбиясилаги маьнавий бўшлиқдан фойдаланиб , уларни онгини захарлаб, ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаландилар. Гарчи бундай манфур кимсалар жисмонан узоқда бўлсада, уларни бузуқақидаси, вайронкор ғояси тарғиботи шарпадек ҳамма ерда , қўлимиздаги телефон, интернет, ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар онгини захарлашга уринади. Ҳаётда ўз ўрнини тополмаган, билимсиз, енгил ҳаётга ўрганган баьзи ёшларимиз ИШИД газанлаларини пуч ёлғонларига ёки пулларига алданиб, улар сафига қўшилиб , оиласи ҳатто ёру-дўстларини ҳам судраб Сурия, Ироқкаби мамлакатларда итдек хор бўлиб ўлиб кетдилар. Улар билимсизликларидан ўзлари билмаган ҳолда жиҳод ,хижрат қиламиз шаҳид бўламиз деб гуноҳкорга айландилар.
Биз хунрезликни мақсад қилган ақидапараст кучлардан юртимизни, сарҳадларини, фарзандларимизни, келажагимизни асрашимиз, ҳимоя қилишимиз керак.
Бу иллатларга қарши ҳимоя қобиғи бўлиши керак. Бизнинг ҳимоя қалқонимиз аҳли сунна вал жамоа ақидаси асосида шаклланган эьтиқодимиз. Миллий маданий меросимиз, асл ўлмас қадриятларимизни ёшлар онгига сингдирайлик. Муҳтарам Юртбошимизни «ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши марифат» деган гапларини дастуруламал қилиб олайлик.
Ватан улуғ, бурч муқаддас ёшларимизни ота-онасини, оиласини, ватанини ардоқлайдиган, маъсулиятли, садоқатли, ватанпарвар руҳда тарбиялашимиз зарур. Илм икки дунё саодатидир.
Илмсизни ҳамма ҳар ёққа етаклайди. Илмни инсон тўғри -ҳақйўлни ўзи танлай олади. "Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурмиди?" -Зумар 9 оят.
Ёшларимизни ақидапараст оқимлардан ҳимоя қилиб, уларни қалбини соф исломий маърифат билан тўлдирайлик.

Навоий шаҳар "Дўстлик" МФЙ отинойиси Ш. Сувонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш