Рамазонда а Қуръон тиловати.
Бисмиллаҳир рохманир рохим
Аллоҳ таолога бехад хамду саноларимиз бўлсин.
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга саловат дурудлар бўлсин
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
“Ким Аллоҳнинг Китобидан бир оятга қулоқ тутса, унга кўплаб савоблар ёзилади.Ким ундан бир оят тиловат қилса, қиёмат кунида унинг учун нур бўлади” (Имом Аҳмад ривояти).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам Қуръон эшитишни хуш кўрганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менга Қуръон ўқиб бер”, дедилар.
— Қуръон сизга нозил этилган бўлса-ю, мен сизга ўқиб берайми? – дедим.
— Мен уни бировдан эшитишни ёқтираман, — дедилар.
Мен Нисо сурасини ўқиб, ушбу оятга етдим: “Ҳар бир умматдан (ўз пайғамбарини) гувоҳ сифатида келтирганимизда ва Сизни (Эй Муҳаммад!) уларга гувоҳ қилиб келтирганимизда, (уларнинг ҳоли) не кечур?!” (Нисо сураси, 41-оят).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кифоя”, дедилар. Қарасам, у зотнинг кўзларидан ёш оқаётган экан” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Қуръон тиловатида тадаббур ва хушуъ жамланса, ажр-савоби янада ортиб, нур устига нур бўлади. Шунингдек, банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражаси юксалади: “(Эй Муҳаммад! Ушбу Қуръон оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир” (Coд сураси, 29-оят)
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова