АЙРИМ ОЯТЛАРНИ ЎҚИШ ХОСИЯТИ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳ йўлида мингта оят ўқиса, Аллоҳ уни набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар билан (бирга) ёзади”.
Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ким минг оят ўқиса, унга бир қинтор (миқдорида) савоб ёзилади. Бу қинтордан бир қийротига сизларнинг дунёингиз тенг келолмайди”, деган. Қинтор ва қийрот ўлчов бирликларидир. “Қинтор” сўзи савобга нисбатан ишлатилганда, “жуда кўп” маъносини англатади.
Ким Қуръондан минг оят ўқиса, номаи аъмолига жуда кўп ажр-савоблар ёзилади. Унинг бир қисмига дунёнинг ҳеч бир матоҳи тенг келолмайди. Дунё зийнатларининг қадрсизлиги шунда.
Миллиардлаб пуллар, ҳисобсиз мол-дунё Қуръон тиловати учун олинадиган савобнинг бир қисмигаям тенг келолмайди. Кўзимизга чиройли кўринадиган бойлик шунақа қийматсиз нарса. Аллоҳнинг мўъжиз Каломи шундай улуғ Китоб.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким кечаси ўн оят ўқиса, ғофиллар қаторида ёзилмайди. Ким тунда юз оят ўқиса, Аллоҳга итоат этувчилардан, деб ёзилади. Ким икки юз оят ўқиса, нажот топувчилардан, деб ёзилади”.
Тамим Дорий розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси юз оят ўқиса, унга тунда дуою ибодат (қилиш савоби) ёзилади”, деганлар.
Мусулмон одам озгина амални бажариб, тоғдай савобларга эришиши мумкин. Меҳрибон Аллоҳ бизга шундай имкониятни берган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким Қуръондан бир оят ўқиса, унга жаннатда бир даража, нурдан (бўлган) чироқ берилади”.
Мусулмон киши ақалли бир оят бўлса ҳам ўқиса, жаннатдаги даражаси ҳарна бир поғона кўтарилади, унга нур берилади. Қуръон ўқиган банданинг қалби чароғон, юзи мунаввар бўлади, мартабаси юксалади.
"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.
@muminauz