Икки нурнинг башорати.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Жаброил алайҳиссалом ҳам бор эдилар. Шу пайт юқоридан овоз эшитилди. Жаброил алайҳиссалом кўзларини осмонга тикдилар ва дедилар: "Осмонни ҳеч қачон очилмаган эшиги ҳозир очилди". Шу пайт осмондан бир фаришта тушди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин келиб:" Эй Муҳаммад , сизга берилган икки нурнинг башоратини келтирдим, улар аввалги пайғамбарлардан бирортасига ҳам берилмаган. Бу нурларнинг бири Қуръоннинг"Фотиха" сураси, иккинчиси " Бақара " сурасининг охирги икки оятидир. Кимки булардан ақалли бир харфини ўкиса, албатта, тилаги берилади", деди.(Муслим, Насоий) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Қуръоннинг энг афзал сураси "Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн"дир.(Ҳоким ва Баҳақий) Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят келтирилган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан баъзилари сафарга чиқдилар. Араб маҳаллаларининг биридан ўтиб кетаётиб таом сўрашди.Маҳалла аҳли таом беришмади. Уларнинг бошлиғини чаён чақиб олган эди, улар мусофирлардан:"Ораларингизда даволовчи борми?"деб сўрашди. Саҳобаларнинг бирлари"Фотиха" сурасини ўқиб дам солган эди, бемор тузалиб кетди. Эвазига маҳалла аҳли бир неча қўй инъом этишди. Саҳобалар: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ижозат олмай туриб қабул қилмймиз", деб қўйларни олмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келганларидан сўнг воқеани сўзлаб бердилар ва дам солган саҳоба:"Эй Аллоҳнинг расули,"Фотиҳа" сурасини ўқиб дам солган эдим, холос ",деб узр айтди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:" "Фотиха" сурасининг шифо эканини қаердан билдингиз?" деб таббассум қилдилар. Кейин:" Ҳақ сифатида берилган қўйларни олинглар ва менга ҳам ундан насиба ажратинглар!" деб марҳамат қилдилар".Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойга гурух юбормоқчи бўлдилар. Уларнинг ҳар бирига Қуръон тиловат қилдирдилар, яъни қанча сура ва оят бўлишини суриштирдилар. Навбат энг ёш йигитга келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен Қуръондан қанча биласан?", деб сўрадилар. Йигит:" Баъзи оятлар ва "Бақара" сурасини биламан, деб жавоб берди. Унинг жавоби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга маъқул бўлиб "Бор, сен гуруҳнинг амирисан", дедилар. Гуруҳдаги ёши улуғроғ киши" Мен ҳам "Бақара" сурасини ёдлайин дейман-у, лекин ҳаққини адо қилолмасликдан қўрқаман", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръонни ўрганиб, уни ўқиб юринглар, чунки Қуръон уни ўрганиб , ўқиб, амал ҳам қилиб юрган киши учун ичига мушку анбар солинган оғзи очиқ идишдан хушбўйлик анқигандек тароват ҳадя этади. Қуръонни ўрганса-ю , ўқиб турмаса, оғзи берк шишага қамаб қўйилган хушбўйликка ўхшайди, ундан ҳеч кимга фойда йўқ", дедилар.(Термизий, Насоиий, Ибн Можа, Ибн Ҳаббон)
Бундан ташқари яна бу суранинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ривоятлар келтирилган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар:
"Ҳар бир нарсанинг чўққиси бўлади, Қуръоннинг чўққиси " Бақара"-дир, Албатта, шайтон "Бақара" сурасини эшитса, бу сура ўқилган уйдан шармандаларча ел чиқариб қочади ". (Доримий Ҳоким, Заҳабий).
Учқудуқ туман "А Навоий" мфй отинойиси М Сафарова