ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САМАРАЛАРИ.

16-07-2022, 15:05 admin Мақолалар 381

ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САМАРАЛАРИ.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
" Иқро" дея оят туширган,илм олишни хар бир эркак ва аёлга баробар фарз қилган Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин.
Улуғ муаллим, Қуръон илмини умматларига мерос қолдирган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар дурудларимиз бўлсин.
Устозамиз Одинахон бинти Мухаммад Содиқ билан сухбатлашдик.У кишидан таълим олмоқдамиз.Рахматли хазратимиз ,Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимахуллоҳнинг" Иймон"," Рухий тарбия", " Бахтиёр оила"....... ва бошқа китоблари билан танишиб чиқдик.Ожизона фикрларимиз Қуръон ўқишдек саодатнинг нечоғлик бахт эканлигини англадик.Қуръон қироати самаралари ва фойдаларини ҳисобламоқчи бўлсак, бунинг чеки-чегараси кўринмайди.
Улар жуда ҳам кўп бўлиб, ҳадисларда ўз аксини топган, уламоларимиз уларни жамлашга ҳаракат қилганлар.
Қуръон қориси улуғлар сафида бўлиб, энг афзал одамлардан ва даражаси олийларидан ҳисобланади.Қуръон қориси ҳар бир ҳарф учун бир савоб олади. Бир савоби ўн мартага кўпайтирилади.
Қуръон қорисининг бошида раҳмат сояси бўлади, уни фаришталар ўраб оладилар ва устидан сакина тушади.
Қуръон қироати сабабли Аллоҳ қорининг қалбига зиё ёғдиради, қиёмат куни зулматларидан асрайди ва ундан шиддатларни йироқ қилади.
. Қуръон қорисини қиёмат қўрқинчи хавфга солмайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади ва Қуръон уни шафоат қилади.
Қуръон қориси ота-онасига раҳмат етишига, уларнинг неъматга ғарқ бўлишларига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло уларга фарзандларининг қироати туфайли ярқираган нурни ато қилади.
Қуръон қориси жаннатда энг юқори мартабалардан бирига ва неъматларнинг энг яхшисига эга бўлади.Қуръон қориси ҳаққига мукаррам фаришталар раҳмат ва мағфират сўраб дуо қиладилар.
Қуръон қорисига солиҳлар ҳавас қилади ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг даражасида бўлишни орзу қилади.
Қуръон қориси ишонч ҳалқасини маҳкам тутувчи, асл шифодан ҳузурланувчи, тойилишдан сақланувчи ва шиддатли балолардан нажот топувчи бўлади. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг аҳли ва Унинг хос яқинларидан саналади.Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг ҳузурида "зокир ва обидлардан" деб ёзилади.
Қуръон қориси қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик берадиган тоифалардандир.
Қуръон қорисидан шайтонлар узоқ бўлади ва унинг уйидан чиқиб кетади.Қуръон қорисининг ақли мунаввар, қалби ҳикматга тўла бўлиб, ундан илм булоқлари отилиб чиқади.Қуръон ила қалблар ва уйлар обод бўлади ҳамда уларни хайр-барака ўраб олади.Қуръон қироати қалбга хушуъни, нафсга покизаликни етказади.
Қуръон Аллоҳ таолонинг метин арқонидир. Ким уни маҳкам тутса ва яхшилаб тиловат қилса, бу дунё ва охират неъматларига эришади.
Қуръон тиловати мўминни сироти мустақиймга ҳидоят қилади ва мўмин қавмларнинг кўксига шифо бўлади.
Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун Қуръон тиловат қилса, ҳар икки оламда нажот ташувчилардан бўлади.
Илло" Қалблар Қуръон ила ором олур".
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш