"Зуҳо" намози.

13-04-2023, 00:24 admin Мақолалар 315

     "Зуҳо" намози.

Бисмиллахир  рохманир  рохим

Аллоҳ толога бехисоб  хамду саноларимиз  бўлсин!
  Пайғамбаримиз   соллаллоҳу алайҳи васалламга  беҳисоб салавоту  дурудлар  бўлсин!

  -  "Зуҳо"  сўзи  - "чошгоҳ  вақти"  деган
маънони англатади.Аллоҳ  таоло бундай мархамат қилади: "Қасамёд  этурман чошгоҳ  вақти билан" ("Зуҳо " сураси, 1- оят).
      Қуёш  чиққандан  тахминан  15  дақиқа ўтгач,  ушбу  намозни  ўқиш
мумкин. Унинг энг  афзал  вақти  бомдод  намозини адо  этгандан  сўнг, ўша  жойда  қуёш чиққунча  зикр  билан машғул  бўлиб, қуёш  чиққандан  кейин  ўқишдир.
    Зуҳо намози  икки ракатдан  ўн икки
ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан  ўқишдир.Расулуллоҳ  соллаллоҳу   алайҳи  ва   саллам
шундай қилганлар.
    Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳу дан
ривоят қилинади: "Ким тўрт ракаат
Зуҳо намозини  мунтазам  ўқиса  гунохи  денгиз кўпикларича  бўлса
ҳам, кечирилади", деганлар.(Имом  Термизий,Имом Ибн  можа, Имом Ахмад ривояти).
  Абу Саъид  Худрий ( р а) дан ривоят" қилинади  " Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам  Зуҳо намозини баъзан 
узлуксиз  ўқир  эдилар. Биз   энди бу намозни тарк қилмайдилар, дердик.
Гоҳида эса  ўқимас эдилар, энди  бунамозни  ҳаргиз  ўқимасалар керак,  деб  ўйлардик.(Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
    Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи   васаллам  Зуҳо  намозида  "Шамс" ва " Зуҳо" сураларини  ўқир эдилар.
     Абу Зар   родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: " Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: Хар бирингиз учун бир садақа
бор. Ҳар бир  тасбеҳингиз  - садақа.
Ҳар  бир тамҳид  (Алҳамдулиллаҳ)- садақа, ҳар бир таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ)- садақа, ҳар бир такбир- садақа, яхшиликка буйуришингиз  ҳам,  ёмонликдан қайтаришингиз ҳам
садақадир. Энди буларнинг ҳаммаси учун  икки  раакат  Зуҳо  намози ўқишингиз  кифоя қилади", дедилар( Имом Муслим  ривояти).
   Абу  Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинган  ҳадисда  бундай   дейилади:  "Албатта  жаннатда  бир  эшик  бор. У  "Зуҳо"  деб  номланади.
Қиёмат куни  бўлганда,  бир  жарчи нидо  қилиб  "Зуҳо"  намозини доим  ўқувчилар  қани? Бу  сизларни  эшигингиздир. Унга  Аллоҳнинг раҳмати  ила  киринглар", дейди".
(Имом  табароний ривояти).
  
Аллох таоло барчаларимзни  Ўзининг
буйруқларига итоат этадиган, Расулуллоҳ (с.а.в) нинг суннатларига
амал  қилиб Аллоҳнинг  раҳмати ила  жаннатга  кирадиган бандаларидан насиб  бўлишимизни насиб айласин.
 
Учқудуқ  тумани   "А Навоий"
мфй  отинойиси  М Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш