РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ-?

30-03-2022, 16:03 admin Мақолалар 342

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ-?

Рамазон ойларнинг султонидир. 12 ойнинг султони, муборак моҳи Рамазонга ҳам оз фурсат қолди.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади. "Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) : "Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир", деганлар. Ушбу ой қадимдан юртимизда халқимизга хос меҳр -мурувват , бағрикенглик саҳоват ойи бўлиб келган.Мана шундай савоби улуғ бўлган моҳи Рамазон ойига сиз тайёрмисиз? Рамазон ойига тайёрмисиз деганда нимани тушунасиз ва кандай тайёрланасиз? Ўтган солиҳларимиздан : " Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?" деб сўралганида, улар: " Биз янги ойни бошқа мусулмонларга нисбатан заррача ҳам гина адоват , қалбимизни поклаган ҳолда қаршилар эдик", дея жавоб берганлар .Хозирги вақтда кўпчиликдан рўза ойига тайёрмисиз, Нима тайёргарлик кўраяпсиз деб савол берсангиз, уларнинг жавоби: " Рўза ойига тайёргарлик кўраяпмиз, яъни: гўшт, товуқ гўшти, майиз, ёнғоқ, асал ва бошқа нарсаларни олдик, хали яна фалон фалон нарсалар олишим керак деб жавоб беришади.
Азизларим, Руза ойига тайёргарлик деганда, биз аввало қалбимизни поклайлик , кимлар биландир орамизда гина қудрат бўлса кечириб, кимлардандир қарзимиз бўлса Рўза ойигача қарзларимиздан қутилайлик. Рамазонга оид китобларни кўпроқ ўқийлик ва ўзимизни рўзага тайёрлайлик .
Бу ойни яна бир кадрлилиги: Имом Табароний ривоят қилган:
Рамазон Куръон ойидир. Рамазоннинг энг буюк фвзилатларидан бири - бу унинг Куръон ойи эканидир. Бу ойда, Минг ойданда савоби улуғ бўлган қадр кечаси бор.
Аллоҳ таоло Куръонни Кадр кечасида нозил қилди. Рамазон ойида , нафақат рамазон ойида, умримиз давомида , хамма вақт кимларгадир яхшилик қилинг, агар яхшилик қилиш қўлингиздан келмаса азизим ёмонлик ҳам қилманг.
Шуни билинки, қаерда бўлсангиз ҳам қилган яхшилигингиз албатта ўзингизга қайтажакдир.
Чунки Аллоҳ таоло:
Эҳсоннинг мукофоти фақат эхсондир, деб айтганлар.
(Рахмон сураси 60-оят)
Аллоҳим, яқинлашиб келаётган Рамазон ойини барча савобидан насибадор этсин ва бу ойни ҳар биримизга муборак қилсин, илоҳим.
Кармана тумани "Дустлик" МФЙ отинойиси Г. Нафасова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш