"Марҳабо ё рамазон".
Рамазон ўзининг таровати, саҳовати ва барокоти билан оламга ташриф буюрмоқда. Рамазон раҳмат ойи, дуо ойи, ибодат ойи, меҳр мурувват ойидир, у қалбларга сурур бахш этади. Рамазон ҳидоят ойи бўлиб, айнан шу ойда Қуръон нозил бўлган. Имом Табароний Ибн Аббос ривоят қилган ҳадисда:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам"Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир "-деганлар.
Аллоҳ таоло баъзи нарсаларни, баъзи нарсалардан устун қўйганидек, баъзи ойлардан рамазон ойини устун қилиб қўйди. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади. Жаннат эшикларининг ичида" Райён" эшиги бор, ундан фақатгина Рўзадорлар киради. Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда"Одам боласининг амаллари ҳаммаси ўзи учундир, фақатгина рамазон рўзаси мен учун,унинг мукофотини мен бераман"-дейди. Ушбу ойнинг қанчалар улуғ эканини, ҳадисдан ҳам англашимиз мумкин. Бу ойда Аллоҳ таоло бандаларига раҳматини янада зиёда қилади.(Бақара сурасининг 183-ояти) да Аллоҳ таоло мўминларга қарата"Эй иймон келтирганлар, олдин ўтганларга каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шунда тақводор бўлурсизлар". Оятда рўза нафақат мусулмонларга, балки Исломдан олдинги қавмларга ҳам фарз бўлганлиги айтилмоқда.Ушбу муборак ойда ғафлатда қолмай, ибодатга киришсак, Аллоҳнинг ризолигига эришамиз ин шаа Аллоҳ.
Навоий вилоят бош имом хатиби Т. Рўзиев