Рамазон ой фазилатлари.

21-03-2023, 12:35 admin Мақолалар 452

Рамазон ой фазилатлари.
Диёримизда ойларнинг султони, меҳр-- шафқат саҳоват рамзи бўлган, Қуръони карим нозил бўлган, фазилатли жиҳатидан бошқа ойлардан афзал мохи Рамазон ташриф буюриб келмоқда. Юртимизнинг барча мўмин мусулмонлари бу ойни интизор кутишди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) Рамазон арафасидаги хутбаларидан бирида бундай марҳамат қилганлар.: "Эй инсонлар, буюк ва муборак ой сизларга яқин келди. Бу ойда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ой рўзасини фарз, тунларидаги ибодатларни суннат қилди. Бу ой ким Аллохга яқин бўлиш ниятида эзгу иш қилса, ундан бошқа ойда адо этган бир фарз даражасини топади ва бу ойда бир фарзни адо этган киши бошқа ойда етмиш фарзни адо этган каби бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти жаннатдир. Бу ой кўмак ёрдам ойидир. Бу ойда мўмининг ризқи кўпайтирилади. Бу ойда ким бир рўзадорга ифторлик берса, гуноҳлари мағфират қилинади, дўзаҳ ўтидан ўзини қутқаради. ва рўзадорнинг ажридек ажирга эга бўлади. Рўзадорнинг ажридан эса ҳеч нарса камаймайди. Рамазон ойи ана шундай улуғ ва фазилатли ойдир. Шунинг учун мўмин мусулмонларимиз бу ойда савобли ишларни кўпайтиришлари зарур. Алҳамдулиллаҳ, истиқлол йиллари мамлакатимизда ҚУРЪОНИ каримни тўла ёд олган қориларимиз кўпайди. Қуръони карим хатми қилиниб, юртимизнинг равнақини, элу юрт тинчлиги, ризқ-- рўзимиз мўл бўлишни тилаб Аллоҳ таолога илтижолар қилинади. Халқимиз бу ойни Аллоҳни хушнуд этадиган солиҳ ва эзгу ишлар ойига айлантиришлари лозим. Рамазон ойда инсон ўзини таом ейиш ва ичишдан, бошқа нафсоний ишлардан тийибгина қолмай, кўзни, тилини, қалбини ҳам гуноҳ ишлардан қайтариш керак.Бу ойда, шунингдек, шайтоний амаллардан ҳисобланган исрофдан ўзини асраш талаб этилади. Бу ойда мўминлар меҳр-- мурувват кўрсатишда мусабоқа қилишлари, бир--бирига ҳар қачогидан меҳрибон, эътиборли бўлишлари зарур. Ҳаётимиз кўрки, турмушмиз файзи ўзаро аҳил--иноқликдадир. Рамазон ойида беморлар, кексалар ҳолидан хабар олиш, кўнгли ярим инсонларни йўқлаш, болаларга ҳадиялар бериш, тансиқ таомларни бир-- бирларига илиниш гўзал урф одатларимиздандир. Бу ой жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари қулфланади, шайтонлар кишанланади, яхшиликлар бир неча баробар қилинб берилади, даражалар кўтарилди, камчилик ва гунохлар кечирилади. Рўзадор ифторлик пайтида қилган дуоси қабул бўлиши хадисларда айтилган. Мусулмон киши Рамазон ойини дуо истиғфор билан ўтказиш керак. Аллоҳ таоло ушбу ойни муборак ой сабабидан юртимизни тинч, халқимизни фаровон айласин.
Хатирчи "Парахун" мфй отнойси
Низамова Мухаббат.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш