Рамазон -тақво ойидир !

14-04-2023, 01:08 admin Мақолалар 256

#Рамазон_шукуҳи
#Мақола


Рамазон -тақво ойидир !

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Диндош биродарлар барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин !
Бу муборак ойнинг барокатлари ҳаммамизга ёғилсин!
Аллоҳ таоло Қуръон каримнинг “Бақара” сура 185-оятида шундай марҳамат қилади: “Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган”
Рамазон ойи – ойларнинг султони. Рамазон ойини бундай номланиши, у – раҳмат, мағфират ва ўтдан нажот топадиган ой бўлганлиги  жиҳатлари билан улуғлигидадир.
Рамазон ойи – Қуръон ойидир. Унинг улуғ ҳикмати - Аллоҳ таоло бу ойда Қуръони каримни Лавҳул маҳфуздан еттинчи осмонга нозил қилган.
 Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. Аллоҳ таоло абадий мўъжизаси, то қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган китоби – Қуръони каримни нозил қилиш вақтини Рамазон шариф ойида ихтиёр қилганлиги бу ойни юксаклигига далолат қилади. Шунинг учун бу ой азиз ва мукаррамдир.
Рамазон рўзасининг қадрлилиги – бу ойда Қадр кечаси борлигидир. Бу кечада Қуръони карим  Жаброил алайҳис салом воситалари орқали  ҳабибимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга нозил этилган. Шу сабаб бу муборакли ойдир. Бу кеча-  “Лайлатул қадр” яъни, “Қадр кечаси” Муборак рамазон ойи ичидаги энг фазилатли, минг ойдан ҳам яхши, дуолар ижобат бўладиган улуғ кечадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): “Ким Лайлатул Қадрни иймон билан, савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қадр кечаси”ни Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан изланглар” дер эдилар.Қадр  кечасида Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар  осмон ва Сидратул мунтаҳодан ерга тушадилар, тонг отгунча инсонларни дуо қиладилар ва дуо қилганларга қўшилиб “омин” деб турадилар. Ояти карима муфассирларининг фикрича, бу кечада фаришталар Аллоҳ таолонинг кейинги йилда бўлажак белгилаган ҳукмлари билан ҳам тушадилар. Қадр кечасида тоат-ибодатга рағбат ва ҳаракатларимизни кучайтириб, ғофил ва дангаса бўлмаслигимиз керак. Айниқса, бу кечада Аллоҳ таоло зикри ва ибодатга кўпроқ аҳамият беришимиз лозим. Шунинг учун рўзадор кишига Рамазон ойида Қуръони каримни бир маротаба бўлса ҳам Хатму Қуръон қилишлик ёки масжидларда Хатми Қуръонларда иштирок этиб, унинг савобидан баҳраманд бўлишлик тавсия этилади.Илоҳо Роббим бу ойдаги ибодатдаримизни даргоҳида қабул қилсин !


“Бўстон” МФЙ отинойиси Нарзиева Нурбиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш