Рамазон муборак.

6-05-2021, 12:04 admin Мақолалар 589

Рамазон муборак.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Рамазон ойини ҳар йили интиқлик билан кутамиз. Бу ой фазилатда тенгсиз, эзгулик сайли, тоат мавсуми, яхшиликлар мусобақаси муборак моҳи Рамазон ойидир:
Марҳабо хуш келдингиз,
Бизларга моҳи Рамазон.
Соғиниб кутган эдик,
Аҳли имон, Рамазон.
Бу ойни ҳар биримиз интизорлик билан кутамиз. “Ё Аллоҳ бизни кейинги йил рамазон ойларига ҳам етказгин” деб дуои илтижолар қиламиз.
Чунки бу ойда, шайтонлар кишанланган ва барча жаннат эшиклари очилган, қилаётган тоат-ибодатларимиз ва дуойи илтижоларимиз қабул бўладиган ойдир.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи хужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара сураси 185-оят).
Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғиладиган, гуноҳларимиз кечириладиган, эҳсон ва саховат ойидир.
Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дейди: “Ким имон билан, савоб умидида Рамазон кечаларида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти)
Бу ойнинг яна бир улуғ фазилатлари бири, минг ойданда савоби улуғ бўлган Қадр кечаси борлигидадир.
Бўлсанг уйда, хоҳ далада, адрда,
Ухлаб ётмасин Лайлатир Қадрда.
Бу тун ҳатто, руҳлар ётмас қабрда,
Мўмин-мусулмонлар Рўза муборак.
Аллоҳ таоло рўзадорларга Райён дарвозасини хосламоқда.
Набий (а.с.в) буни янада ёрқинроқ ифодалаб “Рўзадор қаерда?”-деб нидо қилинади. Бас, рўзадорлар ўринларидан туришади. Дарвозадан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Барчалари кириб бўлишгач, дарвоза беркитилади, деб башорат берадилар. Рўзадорлар барчаси Парвардигор уларни иқром қилиб Райён дарвозасидан киришади. Сўнгра дарвоза қулфланади.
Рўза тутсанг, дилинг қулфи очилгайдир, жаннатдаги Райён сенга очилгайдир. Ўтмишдаги гуноҳларинг кечилгайдир. Эй биродар, Рамазонда рўза тутгил.
Аллоҳ таоло рўзадорни икки хурсандчилик билан суюнтиради. Бири ифторликда оғиз очиш вақтидаги хурсандчилик, кейингиси Раббисига йўлиққанда рўзаси сабаб топган қувончидир.
Рўзани ихлос билан Савоб йулида тутган ҳар бир мўминга дунёда нажот топиш, охиратда эҳтиромга сазоворлар қаторида туриш насиб этсин.
Руҳу-жисмим доим соғлом бўлсин десанг,
Қалбим имон нурларига тўлсин десанг.
Охиратда жаннат насиб этсин десанг,
Эй биродар Рамазонда рўза тутгил.
Аллоҳ таоло Рамазон ойини ҳаммамизга муборак қилсин. Ушбу муборак ой сабабидан юртимизни тинч, халқимизни фаровон айласин. Турли касаллик ва балойи офатлардан ўзи асрасин. Омин.


Кармана тумани “Дўстлик” мфй отинойиси: Г.Нафасова






скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш