Ризқ--Аллоҳдан.
Аллоҳ таоло ҳар бир яратган жонзотининг ризқини азалдан тақдир қилиб белгилаб қўйган. Ризқ топишда ҳаракат қилиш зарур. Лекин ҳаракатнинг ўзи етарли эмас. Аллоҳга таваккул қилиш лозим. Аллоҳга суянмаса ҳаракат билан ризқ етмайди. Яна бир жиҳатни эсдан чиқармаслик керак. Аллоҳга таваккул қилса-ю, ҳаракат қилмаса текинхўрдек бўлиб қолади. Бандаларини махлуқотлардан ажратиб онг берди-ки, ақл, фаҳм билан иш юритсин деб. Шундай экан ризқ топишда ҳам ҳаракат, таваккул, фаҳм, ақл иш берар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар Аллоҳга чин таваккул қилганингизда эди оч кетиб, тўқ қайтган қушлар каби бўлар эдингиз",- деганлар. Қушларни кузатинг, эртанги кун учун емиш ғамламайди. Эрта тонгда оч ҳолда учиб кетиб, ризқини териб еб тўқ ҳолда қайтиб келади. Инсон боласи эса емиш ғамлашни одат санайди. Эртанги кунга таомни йиғади, эртанги кун эса Аллоҳ изни билан, ўз ризқи билан келади. Аллоҳ таоло Каломида: " У(Аллоҳ) сиз учун Ерни ҳокисор--бўйсунувчи қилиб қўйган Зотдир. Бас, сизлар у(Ер) нинг ҳар томонида юринглар ва У(Аллоҳ) нинг ризқ-рўзидан енглар! Ёлғиз Унинг ҳузурига қайтиш бордир"-дея марҳамат қилади.(Мулк, 15). Аллоҳ таоло энг кичик жонзотдан тортиб буюк махлуқотларигача ризқини бериб қўйибди. Ҳатто харсанг тош орасидаги қуртга ҳам ризқини етказади. Демак, Аллоҳга таваккул зарур экан. Таваккул, ҳаракат, ақл билан иш юритиш, ризқ териб ейишлик мақбул ишлардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ касб-кор қилувчи мўмин бандани яхши кўради"-деганлар.(Имом Табароний, ибн Адий, Ҳаким Термизий ривояти). Аллоҳ таоло инсоннинг ички дунёсини ҳам худди жасадини,танасини ризқлантирганидек ризқлантиради.Бу ризқ--маънавий ризқдир.Ақл,фаҳми бор инсон борки,маънавий ризқга эга бўлса,Аллоҳ томонидан улкан ризқ билан ризқланган бўлади.Банда учун Аллоҳ таолонинг улкан ризқи билиш лозимки,унинг пешонасини саждага қўйдириб қўйишидир.
Вақтни,умрни беҳуда сарфламасдан Аллоҳнинг гўзал ризқидан ихлос,эътиқод билан сўраб,Ўзининг ҳузурига ҳусни хулқда етишишни ҳаракатида бўлиш лозим.Турли фитналарга берилмасдан тўғри йўлдан оғишмай яшаш зарурлигини барча англаши лозим. Аллоҳ таоло берган беҳисоб неъматларига ададсиз шукроналик билан яшаётган барча ақл,фаҳм,таваккул эгаларига Аллоҳ ҳусни хулқ ато этсин. Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга Ўзининг розилиги учун таваккул ва тақвода яшашни насиб этсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.