Ризқ
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: " Эй одамлар ! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол- покларини енглар ва ичинглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандирлар" ( Бақара сураси, 168- оят) Ризқнинг фақат Аллоҳ таоло томонидан берилишига ишонч ва у мўл-кўл бўлганида шукр қилиш, камайганида эса сабр-тоқат қилиши, нафсга эрк бермаслик мўминларнинг гўзал хулқларидандир.
Абу Дардо ( розиаллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Ё Аллоҳнинг расули, менга насиҳат қилинг!" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳалолидан топ" Гўзал амаллар қил. Бир кун учун бир куннинг ризқини сўра. Нафсингни ўлдир!" дедилар.
Ҳар нарсага Қодир, Раззоқ Зот ҳар бир тирик жонга ризқ
беришида ҳеч шак-шубҳа йўқ. Бандадан фақат ризқ учун ҳаракат яъни интилиш талаб этилади. Ҳаракатда барака бор.
Ҳалол касб қилиш, ризқни ҳалолдан излаш инсоннинг дунё ва охирати учун фойдалидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Тўрт нарса сенда бўлса бахтиёрсан: омонатга эҳтиёт бўлсанг; ёлғон сўзламасанг; гўзал ахлоқли бўлсанг ; ҳалол йўл билан таомлансанг ", дедилар ( Имом Аҳмад ривояти). Кимки ҳалол ризқ талабида бўлса, албатта, ҳалол касб қилиши ва қаноатни ошно тутиши лозим. Шунда, нопок ва шубҳали луқмадан, таъмадан, йўқчиликдан йироқ бўлади. Ҳаёти тинч- осуда, яшаши турмушида ҳаловат топадилар.
Навбаҳор тумани " Юқори Бешрабод" МФЙ отинойиси Нурматова У.