Илм олишда ва ризқ топишда Аллоҳга таваккул қилайлик.

7-07-2022, 16:30 admin Мақолалар 408

Илм олишда ва ризқ топишда Аллоҳга таваккул қилайлик.

"Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳдан ўзгада ҳол ҳам, қувват ҳам йўқ ". Бизларни мусулмон қилиб яратган Аллоҳ Таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Зеро дунёда миллионлаб одамлар гумроҳликда ҳаёт кечирмоқда. Аллоҳим ҳеч бандани бойлик ва мартаба туфайли тўғри йўлдан адаштирмасин. Аллоҳ кўрсатган йўл илм йўли. Энг буюк ризқ, энг олий неъмат ҳам илмдир. Фойдали илм излаб Аллоҳга ихлос билан таваккул қилмоқ илм йўлида жидди -жаҳд қилиш инсонни юксалтиради. Мукаммалликка эриштиради, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом ) марҳамат қилганлар; "Албатта ризқ бандани худди ажали қидиргандек қидиради ". Аллоҳ ҳар бандани ризқини тақсимлаб белгилаб қўйибди . Ўша ризққа борадиган йўлни ҳам Ўзи бандасига кўрсатади. Ризққа ҳаром ёки ҳалол йўл билан етишиш, бу банданинг иши. Ҳалол яшаш ҳалол ризқ талаб қилиш учун билим керак. Илм олиш зарур. Аллоҳ йўлида илм олган Аллоҳ розилигини истаб уни буйруқларини тўкис бажариб эзгу амаллар қилувчи, қалб кўзлари очиқ, покиза инсонлар ризқларини ҳалолдан топадилар. Илмсиз дину -диёнатсиз кимсалар эса ризқлари қаердан келаётганини фаҳмламайдилар ҳам. Аллоҳ айтади; " Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?! Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар." (Зумар 9оят ). Илмли, ақлли инсонлар ўзини ҳам ўзлигини ҳам, Роббисини ҳам англайди. Аллоҳнинг ҳар кўрсатган кунидан, ҳар ишидан хикмат топади. Асли бандалик ҳаётимиз турли синов ва имтиҳонлардан иборат.Ғам ташвиш дардларни сон-саноғи йўқ. Агар биз охиратни биринчи ўринга қўйиб охират ғамини есак ва Аллоҳ ризосига эришсак, барча дарду -ғамлар ўз-ўзидан бартараф бўлади. Парҳезкорлик ва тақводорликни инсонни илм чўққиларига олиб чиқувчи икки улкан қанот деб баҳоласак арзийди. Аллоҳ айтади; " Ким Аллоҳга тақво қилса, у Зот унинг (барча ғам кулфатлардан )чиқиш йўлини пайдо қилур ". (Талоқ 2 оят ). Тақводорлик соғлигида ҳам бетоблигида ҳам, тўкинлик ва танг ҳолида ҳам ўзларини йўқотмайдиган эзгулик йўлида собит қадам, Аллоҳни севувчи ундан қўрқувчи, ҳидоят йўлини тутган , оқибатли, сабрли кишилардир. Раҳмон зикридан ғафлатда юрганларни, келажагимиз пойдевори бўлган ёшларимизни ҳидоят йўлига тўғрилайлик. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом ); " Ким бирор кишини ҳидоятга чақирса чақирувчига эргашувчининг савобидан ажр берилади. Бу билан эргашувчининг савобидан ҳеч нарса камайтирилмайди" -деганлар. Қайси жойда одамлар Худодан қўрқмай бошласалар, фисқ -фасоддан ҳазар қилмасалар инсонийлик, имон, инсоф мезонлари бузилади. Ўғрилик , порахўрлик, ичкиликбозлик, зинокорлик, қотиллик, бировнинг ҳақини ейиш, энг ёмони ҳар хил касалликлар; вабо, ўлат ва каронавирус каби юқумли касалликлар авж олади.
Кимнинг бошига мушкул иш тушса, бало- офат, дард ёғилса, камбағаллик ва фақирликдан қийналса ёки Аллоҳ неъмат берсаю, шу неъматни ўзида бардавомлигини истаса, Расулуллоҳ алайҳиссалом :" Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ " калимасини ҳар куни кўплаб айтишни буюрганлар. Ҳар бир дарднинг давоси, ҳар мушкулнинг ечими Аллоҳ Таолнинг хоҳиш изнидадир. Аллоҳ Таоло айтади : Айтинг :" Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди У Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳга таваккул этсинлар! "(Тавба 5 оят ). Пайғамбаримиз (алайҳиссалом ) инсонларни бировнинг қўлига кўз тикувчи таъмахўр, боқиманда бўлиб қолишдан қайтариб; " Берган қўл олган қўлдан ҳайирлироқ "-деб кимники ҳар қандай эҳтиёжи бўлса Аллоҳдан дуо қилиб сўрашни буюрганлар. Ва; " Кимга дуо қилиш неъмати берилган бўлса, ижобати ҳам берилибди ". Чунки Аллоҳ Таоло ; " Менга дуо қилинглар сизлар учун ижобат этаман ". " Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас У сақлагувчидир. Эсингда бўлсин, ризқ Аллоҳ томонидан тақсимлангандир". " Аллоҳнинг фазлидан сўранг. Чунки Аллоҳ бандаларини дуо қилишларини ва ундан сўрашларини хуш кўради.(Нисо 32оят ). Аллоҳга дуо қилмай ўзгалар кўмагига кўз тикиш, заифлик ва хорлик белгисидир ва ғурурни ерга уриш билан баробар. Банда эҳтиёжини Парвардигордан дуо қилиб сўрамоғи жоиз. Зеро дуо ҳам ибодатдир. Аслида Аллоҳни буйруқларини тўкис адо этиб доим тоат -ибодатда , дуода бўлган инсонлар Аллоҳдан ўзгага мухтож бўлмайдилар. Аксинча икки дунё саодатига эришиб моддий ва маънавий жиҳатдан ўсиб камолга етадилар.

Ожиз бандалардан умидвор бўлмай.
Сўра саҳовати чекланмас Зотдан.
Аллоҳ ғазаб қилар, сўрамай қўйсанг.
Инсонлар дарғазаб илтимос қилсанг.

Кимки ҳар бир ишда Аллоҳга таваккул қилса ва Унга ишонса , Аллоҳ унга кифоядир. Энг улкан бахт ва олий неъмат Яратганнинг ризолигидир. Илоҳим барчамизни Аллоҳим Ўзи ҳидоятга бошлаб бу неъматдан айирмасин.

Навоий шаҳар Дўстлик мфй ва Олтин водий мфй отинойиси Ш. Сувонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш