Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни: «…Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиган» Анфол сураси, 2-оят) дея сифатлайди. Бу жиҳатдан «Биз мўминмиз», дея оламизми?
Шу ўринда Ҳожар онамизни эслайлик. Иброҳим алайҳиссалом фарзанди Исмоил билан аёли Ҳожарни узоқ шаҳардан Маккага келтирдилар. У даврда Макка Каъба, масжид, уйлар, кўчалар, дарахтлар, қудуқлар ва бирор жон бўлмаган диёр эди. Агар ёш хотини ва суюкли фарзандини шундай жойга ташлаб келиш юклатилса, қай биримиз бу ишни қила оламиз? Жавоби маълум.
Иброҳим (алайҳиссалом) шундай қилдилар. Ҳожар онамиз қўрқиб сўради: «Бизни кимга ташлаб кетяпсиз?» Иброҳим (алайҳиссалом) жавоб бердилар: «Аллоҳга». «Ундай бўлса розиман, Аллоҳ бизни зое қилмайди» деди ҳазрат Ҳожар.
Биз таваккулда қайси даражадамиз? Умуман олганда таваккул нималигини биламизми? Таваккулчи айримлар даъво қилганидек, «ҳеч иш қилмай ризққа интизор бўлиб ўтирадиган, сафарда дўстсиз ва озуқасиз юрадиган кимса» эмас. Бу тоифа одамлар танбаллигини: Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда оч кетиб, тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз» (Имом Термизий ривояти) ҳадиси шарифи билан ҳаспўшламоқчи бўлади. Мазкур Ҳадисдан бундай маъно чиқариш хато. Қуш ҳам ўз маконида ризқ кутиб ўтирмайди, балки бунинг учун ҳаракат қилади. Яъни, таваккул сабабларни тарк этиш билан бўлмайди!
Бир киши пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига келиб сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули, туямни боғлаб сўнг Аллоҳга таваккул этайми ёки уни уз ҳолига қуйиб таваккул килайми? Расулоллох (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) жавоб бердилар: «Туянгни боғла, сўнг таваккул эт!» (Имом Термизий ривояти).
Ҳазрат Умар ( розияллоҳу анҳу) айтади: «Бирортангиз: «Эй Аллоҳ, менга ризқ бер», деб ўтирмасин. Чунки осмондан олтин ёки кумуш ёғмайди, лекин Аллоҳ баъзи инсонларни баъзи инсонлар сабабли ризқлантиради.»
Деҳқон ерга буғдой сепсаю, ишлов бермаса, уйлаганидек ҳосил ололмайди, камига таваккулчиликни даъво этади.
Йилни ўйин-кулгу билан ўтказган талаба имтиҳондан йиқилади ва «Мен Аллоҳга таваккул қилган эдим», дейди.
Кир кийимларни ювиш учун тўплаб, «Аллоҳга таваккул қилдим» деб
ўтираверадиган аёлнинг кирлари ўзи тозаланиб қолмайди.
Демак, таваккул банданинг ўзидан лозим ишларни, яъни сабабларни бажариб, натижани Аллоҳ таолога ҳавола килишидир.
Албатта, сабабларнинг ўзигагина суяниб қолиш ҳам тўғри эмас. Кўпинча деҳқон ерга ишлов беради, ўгит солади, уруғ экади. Бироқ тўсатдан офат келади, ҳосилига ҳашарот тушади.
Ёки ота ҳасталанган боласини яхши табибга олиб боради.ҚКиммат дорилар ичиради. Аллоҳга тақдир килиб, ажали етган булса, хастага хеч нарса ёрдам бермайди ва вафот этади.
Ёҳуд шифохонада икки бемор бор. Хасталиги, шифокори, давоси битта. Лекин бири тузалмайди, иккинчиси шифо топади.
Икки биродор тижорат дўкони очади. Ҳар бирида мол хам, салохият ҳам етарли. Бирок бирининг ишлари юриб кетади, иккинчисиники, аксинча.
Сабабни бажариш, юқорида айтилганидек вожиб. Аммо ҳосилни саломат қилувчи, касалга шифо, талабага нажот берувчи Аллоҳдир. Ҳамма сабабларни қилиб, бундан Ҳақ амрига буйсунишни қасд этса, бундай амал ибодат булади.
Навоий шаҳар «Орзу» МФЙ отинойиси Г.Усмонова