Ризқ-Аллоҳдан!

28-10-2021, 14:43 admin Мақолалар 565

Ризқ-Аллоҳдан!

Аллоҳ таоло ҳар бир яратган мавжудотини ризқини тенг улашувчи, буюк зотдир!
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ризқ бандани худди ажалидек қидиради”, дедилар”
(Ибн Ҳиббон, Баззор, Табароний жаййид санад билан ривоят қилган. Табароний келтирган ривоятда: “Албатта ризқ бандани ажалидан ҳам кўпроқ қидиради”, дейилган).
Инсон онаси қорнидалигидаёқ ризқи, ажали, қанча умр кўриши тақдир қилинади. Дунёга келгач, пешонасига ёзилган ризқини – хоҳласа, хоҳламаса – олади. Умр паймонаси тўлгандан кейин ажал бандани қидириб топиши муқаррар. Худди шунга ўхшаб, банда ризқи ҳам уни ажалидек излаб топади. Бу нима дегани?
Эй банда, ризқинг сени ортингдан қидириб юрибди. Шунинг учун ортиқча ғам чекма, ўзингни ўтга-чўққа урма, хотиржам бўл, ҳалол йўллар билан ризқ изла, Парвардигоринг раҳматидан, фазлу карамидан ноумид бўлма, дегани.
“Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ” китобида шундай дейилган: “Эй мусулмон биродарим! Буюрилган вазифанг ҳақида қайғур, бутун диққат-эътиборингни шунга қарат, сенга кафолати берилган нарса (яъни, ризқ талаби) билан машғул бўлиб қолма. Зеро, ризқ билан ажал бир-бирига яқин. Банда ажали етмагунича ризқи тўхтовсиз келиб туради. Агар Аллоҳ сенга – Ўз ҳикматига кўра – ризқ эшикларидан бирини беркитса, сен учун ундан ҳам фойдалироқ бошқа йўлни очади. Энди ҳомила ҳақида фикр юритиб кўр: унинг ризқи фақат битта йўлдан, яъни киндик орқали келади. Чақалоқ туғилгач, бу йўл кесилади, ўрнига икки йўл очилади: аввалгисидан мазалироқ, покизароқ ризқ – тоза сут келади. Эмизиш муддати тугагач, мазкур икки йўл ҳам кесилади. Энди унинг учун тўртта йўл: икки таом, икки ичимлик йўли очилади. Икки таом ҳайвон ва ўсимликлар, икки ичимлик эса сув ва сутдир. Бундан ташқари саналган неъматларга бошқа фойдалар, тотли ноз-неъматлар қўшилади. Инсон вафот этгач, мана шу тўрт йўл кесилади, лекин Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло – агар солиҳ мўминлардан бўлса – унинг учун саккизта йўлни: жаннатнинг саккиз эшигини очади. Банда ўша эшикларнинг хоҳлаганидан киради”
(Абдулмалик ибн Муҳаммад. “Ар-ризқ: асбобуҳу ва мафотиҳуҳ”).
("Ризқ калитлари, нажот келтирувчи дуолар")
(Манбаалардан фойдаланиб)
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш