Юзларимиз имон ва ҳаё билан
нурлансин.
Ҳаё имонинг бир бўлагидир. Ҳаё билан имонимиз нурланади. Имон дарахт бўлса, унинг бир шохи ҳаё экани ҳадисларда келтирилган. Раслуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Имон олтмишдан ортиқ бўлаклардан иборат.Унинг энг афзали "Ла илаҳа иллалоҳ" энг кичиги эса-- одамларга озор берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлаш. Ҳаёли кишилар бирор гуноҳ ишни ҳаёлларига келтиришдан ҳамҳижолат чекишади. Хатто ўзларига боғлиқ бўлмаган, кўнгиларида кечган ўйлари учун, пушаймон бўлиб, товба тазарруъ қилишади, Аллоҳ таолодан мағфират сўрашади.Чунки Аллоҳ таоло: "Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрстиш ( яьни уятли аҳволга солиб қўйши) учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқарган каби сизларни ҳам алдаб қўймасин!. Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яьни, улар сизларни қандай алдашганини сезмай қолишлариз мумкин). Албатта, биз шайтонни имосиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз.)(Азҳаб, 53 дея огхлантирилган.Инсон чинакам ҳаёли бўлиб, маьнисиз қилиқлардан ўзини тийиб юрса, шайтон йўриғига тушиб қолишинииг олди олинади. Пайғамбаримиз(сав) ўта ҳаёли ва умматларини ҳам шундай бўлишга чақирганлар. Абу Саид Худрий (Аллоҳ рози бўлсин):" Расулуллоҳ (сав) ҳаёда чимилдиқдаги келиндан ҳам хаёлироқ эдилар. Қачон ўзлари ёқтирмайдиган нарсани кўрсалар, дарҳол юзларидан (нозиклик аломатлари орқали) билиб олардик.(Имом Муслим). Айниқса, аёл қизларнинг иболи, иффатли бўлишлари уларнинг табиий гўзаллигини оширади."Мода"дея ёки тақлид қилиб миллатимизга ёт услубда кийнаётган баъзи қиз--жувонлар, афсус, юздаги доғдек кўзга ташланади. Набий (сав) "У ҳаё эмас. Ким Аллоҳ таолодан чин ҳаё қилса, бош ва унинг атрфидаги(аъзо) ларини сақласин, ўлимини ва қайтиш (куни) ни эсга олсин. Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатлари билан алданмайди. Бўларга амал қилган киши Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади" дедилар. Аллоҳ таоло ҳаёда бўлиб юзларимиз доимо нула нурафшон қилсин. Аллоҳ таола барчамизга Ўзидан қўрққан ҳолда чин ҳаё билан зийнатланишни, фақат эзгулик билан машғул бўлишни насиб этсин. Харирчи Парахун Мфй отнойси Низамова Мухаббат.