Ҳаё – иймондандир

2-06-2018, 21:00 admin Мақолалар 1 668

Ҳаёли кишилар бирор гуноҳ ишни ҳаёлларига келтиришдан ҳам ҳижолат чекишади. Ҳатто ўзларига боғлиқ бўлмаган, кўнгилларида кечган ўйлари учун гуноҳкор бўлишмаса ҳам, пушаймон бўлиб, тавба тазарру қилишади. Аллоҳ таолодан мағфират сўрашади. Чунки Аллоҳ таоло: “Эй одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни, улар сизларни алдашганини сезмай қолишингиз мумкин). Албатта, биз шайтонни имонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз” (Аҳзоб сўраси 53-оят), дея огоҳлантирган.
Инсон чинакам ҳаёли бўлиб, маънисиз қилиқлардан ўзини тийиб юрса, шайтон йўриғига тушиб қолишининг олди олинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли бўлганлар ва умматларини ҳам шундай бўлишга чақирганлар. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёда чимилдиқдаги келиндан ҳам ҳаёли эдилар. Қачон ўзлари ёқтирмайдиган нарсани кўрсалар, дарҳол юзларидан (норозилик аломатларини) билиб олардик” деб марҳамат қилганлар.(Имом Муслим ривояти)
Айниқса, аёл-қизларнинг иболи, иффатли бўлишлари уларнинг табиий гўзаллигини янада оширади. Бугунги кунда халқимиз орасида “Мода” ёки бошқа миллат вакилларига тақлид қилиб миллатимизга ёт услубда кийинаётган баъзи қиз-жувонлар, афсуски, инсон юздаги доғдек кўзга ташланмоқда.
Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамлар кўп (бир-бирларига аралашиб юрадиган) жойларда қандай юриш керак, деб сўрадим. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аврат жойингни ҳеч кимга кўрсатма”, дедилар. Мен яна: “Одамлардан ҳоли, ёлғиз қолганимда-чи?”, дедим. “Ёлғиз қолганингда ҳам энг биринчи Аллоҳ таолодан ҳаё қилишинг керак”, деб айтдилар”. (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).
Иймон дарахт бўлса, унинг бир шохи ҳаё эканлиги ҳадиси шарифларда келтирилган. Жумладан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Иймон олтмишдан ортиқ бўлаклардан иборат. Унинг энг афзали “Лаа илаҳа иллаллоҳ” дейиш бўлса , энг кичиги эса – одамларга озор берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлаш дедилар. Ва яна Ҳаё иймоннинг бир бўлагидир” (Муттафақун алайҳ), деганлар. Ҳаё билан иймонимиз нурланади. Халқимиз “Иймонсизда ҳаё, ҳаёсизда иймон бўлмайди”, деб бежиз айтмаган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розяллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё билан ҳаё қилинглар”, дедилар. “Бизлар Аллоҳ таолодан ҳаё қиламиз, алҳамдулиллаҳ”, дедик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У ҳаё эмас. Ким Аллоҳ таолодан чин ҳаё қилса, бош ва унинг атрофидаги (аъзо)ларини сақласин, қорин ва унинг атрофидаги (аъзо)ларни сақласин, ўлим ва қайтиш (куни)ни эсга олсин. Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатлари билан алданмайди. Буларга амал қилган киши Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади”, дедилар”.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзидан қўрққан ҳолда чин ҳаё билан зийнатланишимизни, фақат эзгулик ва яхшилик билан машғул бўлишимизни насиб этсин!

Хатирчи туман “Тангриберди бобо” жоме масжиди имом хатиби Намозов Иномжон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш