Ҳаё иймоннинг мустаҳкамлигидандир! Чунки ҳаёли киши ёмон амалларни қилишдан ўзини тўхтатади. Ҳаё тоатга ундайди. Ҳаё инсон ҳилқатида бор бўлган ғариза бўлиб, ҳулқланиши уни касб қилиш ва шариат одобларига амал қилиш орқали кучайтирилади.
Ҳаёли кишилар бирор гуноҳ ишни ҳаёлларига келтиришдан ҳам ҳижолат чекишади. Ҳатто ўзларига боғлиқ бўлмаган, кўнгилларида келган ўйлари учун гуноҳкор бўлишмаса ҳам пушаймон бўлиб, тавба тазарру қилади.
Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади: “Эй одам болалари, шайтон оталарингизнинг авратларини ўзларига курсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлар сизларни ўзингиз билмайдиганни кўриб турадилар (яъни улар сизларни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин) Албатта биз шайтонни иймонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз” (Аҳзоб сураси 53-оят)да огохлантирилган.
Албатта инсонлар чинакам ҳаёли бўлиб маънисиз қилиқлардан ўзларини тийиб юрса, шайтон изнига тушиб қолишни олдини олган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли бўлганлар ва биз умматларга ҳам шундай бўлишга чақирганлар.
Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам парда ортидаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Агар у зот бирор нарсани кариҳ кўрсалар, биз у зотнинг юзларидан билиб олар эдик деганлар. Ҳозирги вақтда аёл- қизларни иболи, иффатли бўлишлари уларнинг табий гўзаллигиниям оширади. Минг афсуслар бўлсинки, “Мода” деб ёки тақлид қилиб, миллатимизга тўғри келмайдиган ва ёт услубда кийинаётган баъзи аёл-қизларимиз кўзга ташланиб келмоқдалар.
Бахз ибн Ҳаким ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “одамлар кўб (бир-бирларига аралашиб юрадилар) жойларда қандай юриш керак?”, деб сўрадим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аврат жойларни ҳеч кимга кўрсатма дедилар.
Мен яна “одамлардан ёлғиз колганимдачи?”, дедим.
“Ёлғиз қолганингда ҳам энг биринчи Аллоҳ таолодан уялишинг керак”-дедилар.
Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади:
“Ҳаё ҳамиша яхшилик олиб келади”-дедилар.
Иймон дарахт бўлса, унинг бир шохи ҳаё экани ҳадисларда келтирилган. Халқимизда шундай сўзлар бор: “Иймонсиздан ҳаё ҳаёсизда иймон бўлмайди”-деб бежиз айтилмаган. Уламолар айтишади: “Ҳаё бир хулқдирки, кишини ёмон иш қилгани қўймайди, ҳамда ҳақдорнинг ҳаққини адо қилишда пайдо бўладиган сустликдан ман қилади”.
Аллоҳ таоло барчамизни ўзингдан қўрққан ҳолда чин қалб билан зийнатланиш, фақат эзгулик ва яхшилик билан машғул бўлишни насиб этсин!
“Хўжа Машфират Набии” жомеъ
масжиди имом хатиби: Ф. Жўраев