Ҳақиқий ҳаё...

16-05-2017, 17:37 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 584

Ҳақиқий ҳаё...
Ҳатто ўзларига боғлиқ бўлмаган, кўнгилларида кечган ўйлари учун гуноҳкор бўлишмаса ҳам, пушаймон бўлиб, тавба тазарру қилишади, Аллоҳ таолодан мағфират сўрашади. Чунки, Аллоҳ таоло: “Эй одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни, улар сизларни алдашганини сезмай қолишингиз мумкин). Албатта, биз шайтонни иймонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз” (Аҳзоб сўраси 53-оят), дея огоҳлантирган.
Инсон чинакам ҳаёли бўлиб, маънисиз қилиқлардан ўзини тийиб юрса, шайтон йўриғига тушиб қолишининг олди олинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли бўлганлар ва умматларини ҳам шундай бўлишга чақирганлар. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёда чимилдиқдаги келиндан ҳам ўтардилар. Қачон ўзлари ёқтирмайдиган нарсани кўрсалар, дарҳол юзларидан (норозилик аломатлари орқали) билиб олардик” (Имом Муслим ривояти), дейди.
Айниқса, аёл-қизларнинг иболи, иффатли бўлишлари уларнинг табиий гўзаллигини янада оширади. “Мода” дея ёки тақлид қилиб миллатимизга ёт услубда кийинаётган баъзи қиз-жувонлар, афсус, юздаги доғдек кўзга ташланади.
Баҳз ибн Ҳаким ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамлар кўп (бир-бирларига аралашиб юрадиган) жойларда қандай юриш керак, деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аврат жойингни ҳеч кимга кўрсатма”, дедилар. Мен яна: “Одамлардан ҳоли, ёлғиз қолганимда-чи?”, дедим. “Ёлғиз қолганингда ҳам энг биринчи Аллоҳ таолодан уялишинг керак”, дедилар”. (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).
Иймон дарахт бўлса, унинг бир шохи ҳаё экани ҳадисларда келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иймон олтмишдан ортиқ бўлаклардан иборат. Унинг энг афзали “Лаа илаҳа иллаллоҳ”, энг кичиги эса – одамларга озор берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлаш. Ҳаё имоннинг бир бўлагидир” (Муттафақун алайҳ), деганлар. Ҳаё билан иймонимиз нурланади. Халқимиз: “Иймонсизда ҳаё, ҳаёсизда иймон бўлмайди”, деб бежиз айтмаган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялоҳу анҳу ривоят қилади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё билан ҳаё қилинглар”, дедилар. “Бизлар Аллоҳ таолодан ҳаё қиламиз, алҳамдулиллаҳ”, дедик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У ҳаё эмас. Ким Аллоҳ таолодан чин ҳаё қилса, бош ва унинг атрофидаги(аъзо)ларини гуноҳлардан сақласин, қорин ва унинг атрофидаги(аъзо)ларни гуноҳлардан сақласин, ўлим ва қайтиш (куни)ни эсга олсин. Ким охиратни ҳоҳласа, дунё зийнатлари билан алданмайди. Буларга амал қилган киши Аллоҳ таолодан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади”-дедилар. Демак инсон ҳаё қилиши одамлардан уялишигина эмас, балки гуноҳ ишларни қилишда Аллоҳдан уялиши лозимдир. Чунки ўша гуноҳни қилаётган пайтимизда биз Аллоҳ таолони кўрмаётган бўлсакда, Аллоҳ бизни доимо кўриб, кузатиб туради.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзидан қўрққан ҳолда чин ҳаё билан зийнатланишимизни, фақат эзгулик ва яхшиликлар билан машғул бўлишимизни насиб этсин!


Хатирчи туман “Тангриберди бобо”
жоме масжиди имом хатиби Намозов Иномжон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш