ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ ФАЗИЛАТИ
“Лаа илааҳа иллаллоҳ” деб Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига гувоҳлик бериш “шаҳодат калимаси” дейилади. Қуйида мазкур калима фазилати ҳақидаги айрим ривоятларни кўриб чиқамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Иймон етмиш нечта (ёки олтмиш нечта) шўъбадан (яъни, қисмдан ёки хислатдан) иборат. Унинг энг афзали “Лаа илааҳа иллаллоҳ” дейиш, энг пастдагиси озор берувчи нарсани йўлдан олиб ташлашдир. Ҳаё имон шўъбаларидандир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
“Етмиш нечта” деганда “етмишдан ортиқ, саксондан кам” маъноси кўзда тутилади. Ҳадисдаги “ёки олтмиш нечта” деган шубҳа ровий томонидан қилинган.
Иймон бир дарахт бўлса, унинг етмишдан ортиқ шохлари бор. Уларнинг энг юқориси “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик бериш, энг қуйи эса азият етказадиган нарсаларни – тикан, тош ва ҳоказоларни мусулмонлар йўлидан олиб ташлашдир.
Бу ҳадисни ўқир эканмиз, Ислом нақадар инсонпарвар, адолатли, эзгуликка йўлловчи дин эканига амин бўламиз. Зеро, Динимизда қуруқ калима келтириш эмас, балки яхши амалларни қилиш ҳам таъкидланган. Оддий мисол, одамлар ўтадиган йўлларни таъмирлаш, текислаб қўйиш, йўловчиларга халақит берадиган нарсаларни олиб ташлаш ҳам имоннинг бир бўлаги саналади. Ана, Ислом жамият тинчлиги, инсоният бахт-саодати учун қанчалик аҳамият беради?!
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энг афзал зикр “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, энг афзал дуо “Алҳамдулиллааҳ”, деб айтганлар (Термизий, Ибн Можа, Ҳоким ривояти. Ҳадис санади ҳасан).
Банда “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини қанча кўп айтса, шунча яхши. Зеро, тавҳид калимаси киши қалбини поклайди. Бу муборак калима кўп айтилса, қалбга сингади. Агар мустаҳкам ақида қалбга ўрнашса, бутун танага таъсир ўтказади. Одамнинг ичи иллатлардан тозаланса, имон ҳаловатини тотади, зикр-тасбеҳ, тоат-ибодат лаззатини сезади.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонов Чини.