Дунё матоҳи деб алданиб қолманг.

19-09-2022, 18:29 admin Мақолалар 209

Дунё матоҳи деб алданиб қолманг.

"Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!" (Фотир, 5).
Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳукмини одамлар гап-сўзидан кейин қўювчи аёлларимиз жуда кўпайиб кетмоқда. Уларни обрў-эътибор, кибр, ким ўзарга мусобақа ўйнаш каби иллатлар ўз домига тортмоқда. Бу ҳолатлар оддийгина ҳолатдек одамлар орасида кенг қулоч ёймоқда. Дабдаба бозлик, ўзини бошқалардан устун қўйиш, исрофгарчиликка йўл қўйиб бўлсада сохта обрўга эга бўлиш аёлларимиз учун гўё чиройли фазилат бўлиб кўринмоқда. Улар тўғри йўлни кўрмайдилар, чунки Аллоҳ уларни қалб кўзларини сўқир қилиб қўйди. Аллоҳ Каломини тинглайдилару, тафаккур қилмайдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни умматимиз дея ҳайқирадилару суннатга эргашмайдилар. Оятлардан келтирилса юз буриб кетарлар. Ўзларини баланд тутиб, пастдагиларга боқмаслар. Ё Роббим бандаларинг ўзларини баланд тутиб осмонни тешиб ўтмаслар, ёки қанча доно бўлмасинлар сендан ўза олмаслар. Охират кунидан умидвор бўлган бандаларинг сени зикринг билан банддирлар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзларига гўзал ўрнак деб биладилар. Турли бидъат ва хурофотларни Аллоҳ ҳукмидан юқори қўювчилар билан баҳслашиб, қалбларини маҳзун қилмайдилар. Чунки, улар учун Аллоҳ кифоя қилади.
Буюк Зотнинг "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур" (Тоҳа, 124) деган ваъдасини эсланг. Ахир Аллоҳ ваъдаси ҳақдир. Ўзингизни фитналар домига ташлаб ҳалокатга юз тутманг.
Аёлларимиз орасида қанчалик тушунтириш ишларини олиб бормайлик, улар ўз сўзида қатъий туриб олишади. Марака-маросимларни ихчам ва хурофотларларсиз ўтказиш ўрнига, баъзан бутунлай тескари йўл тутишади. Бу билан мани ҳеч ким тўхтатолмайди. Кўнглим буюрган ишни қиламан деб эл орасида фитналар келиб чиқишига сабаб бўлишади. Тўғри илм аҳли улар билан тортишмайди. Улар ҳақ бўлгани учун эмас. Улардек бўлмаслиги ва олган илмига амал қилиб, Аллоҳ розилигига эришиш учун андиша қилишади. Биз ҳаммамиз дин йўлидаги биродарлармиз, шундай экан илм аҳлига қулоқ тутиб, охират учун озуқа йиғишни эсдан чиқармайлик. Дунё матоҳлари, шайтоннинг макрлари бизни икки дунё саодатига эга бўлишдек бахтдан бенасиб этмасин ! Тўғри йўлдаги камарбаста мўмина аёлларимизга Аллоҳ мададкор бўлсин !

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Файзиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш