Ғофил  кимсалар.

4-04-2023, 19:31 admin Мақолалар 330

Ғофил  кимсалар.

Орзу ҳаваслар чексиз, умр қисқа мол дунё, бойлик орттириш  пайида бўлганлар,  шайтон  васвасасига учиб, кўп гуноҳларга қўл уришади. Бойлик,  мартаба,  ҳашаматлар барчаси ўткинчи, ҳамма нарса бизлар ҳам Аллоҳникимиз. Ҳар қайсимиз учун бу дунёда  белгилаб  қўйилган  муддат бор. Вақти келиши  билан, бирин кетин  ҳамма Аллоҳга қайтади. Бизни бу дунёда  орттирадиган  бойлигимиз,  ютуғимиз - қилган  савоб амалларимиздир.Ўзига  ҳам,  ўзгага ҳам, хасислик қилувчи  кимсани  юрагида, Аллоҳнинг  буйруқларига ҳам, хайрли савоб ишларга  ҳам, жой йўқ.  Очкўз, хасис  одамлар  доим ғазабланган, жаҳлдор  бўлади. Гапирадиган  гапини  ҳам,  қиладиган  ишини ҳам, ўзи  тўлиқ  англамайди. Айниқса кунига  юзлаб  одамлар билан мулоқатда  бўладиган  киракаш  шафёрлар одамларни  узоғини  яқин  қилиб, элни  дуосини олиб,  Аллоҳ  розилигига  эришмоқдалар. Лекин  улар  орасида лаънатга  учраганлари ҳам бор. Бир ҳайдовчи кекса  бир аёлни 9-даҳа  бозоридан, марказий  Деҳқон бозоригача  олиб келиб, аёл йўлкирани камроқ  бергани учун,  қайтариб  жойига  элтиб  ташлаган. Яна ўзим гувоҳи бўлган  воқеа : Эски  шаҳарга бориш учун  сариқ  матизга ўтирдим . Олдинда  ёшроқ  йигит, орқада  ногиронлиги  бор  қиз бола  ўтирган экан,  ёнига  ўтирдим. Икки  бекат  ўтиб, қиз  тушмоқчилигини айтиб  пул  узатди. Ҳайдовчи бу пул кам,  яна   бер  деди.  Қиз бошқа  пули  йўқлигини  айтди. Ҳайдовчи  қизни  шунақа  ёмон  сўзлар  билан  хақорат  қилдики, ҳатто олдинда  ўтирган  йигит  титраб,  уялиб  кетди. Оғзингизни  ёпинг,  шу  пулни  мен бераман деди. Мен ҳам  шу  гапни  айтдим. Иккаламизга  ҳам  оғзидан  кўпик  сачратиб  вайсаб  кетди. Шайтонга  айланиб  бўлган  бундай  одамга,  насиҳат  ҳам кор  қилмас экан. Ҳавойи нафс  охиратни  унуттириб ,  залолатга  бошлайди. Зеро  Аллоҳ таоло  шундай марҳамат қилади :"Бас,  кимки  (дунёда ) зарра  миқдорида яхшилик  қилган бўлса, (Қиёмат куни ) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик  қилган бўлса ҳам, уни кўрар. Залзала сура 7-8 оят.  " Кимки, бу дунёда кўр (гумроҳ) экан, бас, у охиратда ҳам кўр  ва бутунлай  йўлдан  озувчидир" Исро сура 72 оят.
" Ана  ўшалар  қалблари, қулоқлари  ва кўзларини  Аллоҳ  муҳрлаб  қўйган  кишилардир  ва ана ўшалар  ғофиллардир "Наҳл сура 108 оят.  Аллоҳим барчамизни  ғазаб  алангасидан, шайтондан ва ёмон  нафсдан  Ўзинг асрагин.
Амин..

Навоий шаҳар "Дўстлик" МФЙ ва Олтин водий  МФЙ  отинойиси   
Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш