"Аллоҳдан келганини бандасидан кўрма"...

11-08-2021, 15:40 admin Мақолалар 529

"Аллоҳдан келганини бандасидан кўрма"...
Афвни ихтиёр этинг, яхшиликка буюринг, жохиллардан эса юз ўгиринг.(Аъроф сураси, 199.оят).
Яъни, ўзаро муомала муносабатда кечиримли бўл, осон йўлини тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. Қилган хатоларини афв этувчи, кенг бағирли бўл. Хақиқатдан ҳам Пайғамбаримиз ( с.а.в) бу сифатни ўзларига мужассам қилган эдилар. У зот хақидаги ривоятларда кишини хайрон қолдирадиган жихатлар зикр этилган. У зотнинг саҳобаи икромлари, ҳақиқий мўмин мусулмонлар ҳам доимо ояти каримада таъкидланганидек бўлишга шу қоида асосида яшашга астойдил ҳаракат қилганлар. Ислом динида яхшиликка буюриш ҳар бир мусулмон эр ва муслима аёлга фарз қилингандир. Биз эса бошимизга бирор ташвиш тушса ёки муваффакиятсизликка учрасак, оиламизда бирор кўнгилсизлик бўлса, ўзимиздан кўриш ўрнига дарров айбдор одам қидирамиз фолбинга мурожаат қиламиз гўёки фолбин ҳамма нарсадан хабардордек. Эй инсон ўзинг бир ўйлаб кўр! Нимадир гуноҳ ёки нотуғри иш қилгансанки сенга шу ташвиш , элни назаридан қолиш , сендан одамлар ўзини олиб қочиши , хурматсизлик ва танқидга учраяпсан ? Бировларни айбдор қилгунча ўзинг туғри ва ширинтил бўлишга ҳаракат қил. Бу оилада ҳам ишхонада ҳам кўча-куйда ҳам сенга асқотади.
Жоҳиллик , нодонлик илмсизликдир. Мен кўп нарсани биламан ҳар доим ҳақман деб ҳеч қачон уйлама. Ҳар бир инсоннинг ўз фикри ва дунёкараши бўлади. Олим бўлсанг ҳам - одам бўлмасанг буни хеч кимга қизиғи йўқ...
"Сабр килинг! Бас , албатта Аллоҳ эзгу иш қилувчилар мукофотини зое қилмагай." ( Худ сураси, 115 оят). Яхшилик қилинг ёмоликни бировдан кўрманг. Яхшиликларни тури кўп. Энг олий яхшилик Аллоҳнинг йўлида Унинг динида мустақийм туришдир. Шунингдек сабр қилиш ҳам яхшилик , бировни бекорга айбламаслик ҳам яхшилик. Бирор мўминни кўнглини олиш ҳам яхшилик. Мўмин бандалар айниқса биз аёллар ҳам ҳар қандай яхшиликни қилишга уринмоғимиз лозим. Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое килмайди.
"Эй иймон келтирганлар ! Аллоҳга итоат этингиз , Пайғамбарга ва у
ўзларингиздан ( бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз !. Борди-ю , бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз Аллохга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз уни Аллоҳга ва Пайғамбарига хавола қилингиз. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ ( иш)дир" (Нисо сураси , 59 оят.
"Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса , сизлар уни (хасадгуйлик билан )орзу килманг!.
Эркаклар ҳам ўз з касбларидан улуш олурлар , аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. ( Хасад қилиш ўрнига) Аллоҳнинг фазлидан сўрангизлар. Албатта , Аллоҳ хамма нарсани билувчидир."( Нисо сураси 32- оят.)
Эй азизларим бу дунё ўткинчи бировни кўнглини оғритиб бировга ёмонлик қилиб оғир гунохга ботмайлик. Майли бир сўздан қолсак олам гулистон...Оиланинг тинчлиги-Ватаннинг тинчлигидир. Оила тинч бўлса тирик етимлар, жамиятдан норози кимсалар кўпаймайди. Зурриётларимиздан ақлли олиму-уломалар кори ва кориялар асл оналар, мард оталар кўпаяди Ин- ша-Аллох !
Саломат булинг!
Навбаҳор тумани" Бурқут" маҳалла отинойиси Ахмедова М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш