Аллоҳни зикр қилиш билан қалб таскин топади

5-01-2021, 15:55 admin Мақолалар 581

Аллоҳни зикр қилиш билан қалб таскин топади
Ростгўй киши Аллоҳнинг ҳабиби- дўсти. Сидқидиллик қалб совунидир. Тажриба жаннатдир. Раҳбар киши қўл остидаги одамларни алдмайди. Бирор амал Аллоҳни зикри каби қалбни шод-ҳуррам қилиб, ажрини кўпайишига сабаб бўла олмайди.Аллоҳ қуръон каримда: ”Бас, Мени эсласангиз, Мен ҳам сизларни эслайман”,(Бақара,152)деган. Аллоҳни зикр қилиш ердаги жаннатдир. Ким бу дунё жаннатига кирмаса, оҳират жаннатига ҳам кирмайди. Аллоҳни зикр қилиш кишини машаққат,адашиш ва изтиробга тушишдан сақлайди. Аллоҳни зикр қилиш кишини муваффаққият ва нажотга элтувчи осон, қисқа йўлдир.
Ваҳий девонларини ўқиб кўргин; сен унда зикр фойдаларини кўрасан. Ўтаётган кунларингда ўша зикр малҳамидан тажриба қилиб кўрсанг, шифо топишинг аниқ. Аллоҳни зикр қилиш билан хавф, қўрқинч, ғам ва хафагарчилик йўқолиб,қийинчилик ва машаққат тоғи бартараф бўлади.
Зикр билан машғул бўлувчиларнинг роҳатланиши аниқдир. Лекин Аллоҳ зикридан ғофил кимсалар қандай яшаётгани ажабланадиган ишдир.
“Улар жонсиз ўликлардир ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар”.(Наҳл,21)
,, Эй ҳориганидан шикоят қилувчи, бирор жойи оғриганда йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққатларга дучор бўлган киши! Унинг муборак исми билан нидо қилгин, ахир сен Унинг учун бирор тенгни билурмисан”.(Марям,5)
Аллоҳни кўп зикр қилиш билан киши хотиржам бўлади, қалби ором олади, бахтга эришади, виждони ҳаловат топади. Агар дуо қилинса, У яқиндир. Агар нидо қилинса, У ешитгувчидир. Агар сўралса, У ижобат қилувчидир. Сен Аллоҳга итоаткор бўл, бўйин эгиб сидқидилан бўйсунгин. Унинг Пок, Муборак исмини ҳамда тавҳид, сано, ҳамд, дуо нур ва дилхушликка эришасан ва қуръон каримда ”Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратидаги гўзал ажрни(жаннатни) ато қилди”. деб мархамат қилинди. (Оли Имрон сур,148 оят).

Учқудуқ туман имом хатиби
хотин қизлар масалалари бўйича
ёрдамчиси: О.Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш