"Одамлар нима дейди" !!!.

7-01-2022, 14:15 admin Мақолалар 1 122

"Одамлар нима дейди" !!!.
Тақво-Аллоҳнинг азобидан қўрқиш, кечиришини ва савобини умид қилишдир. "Тақво-Аллоҳ қайтарган ишга яқин йўламаслик ва буюрган ишидан оғмасликдир." "Яхши амаллар ила Аллоҳ ғазабидан сақланиш ва Аллоҳдан яширин ва ошкора қўрқиш. Инсонлар кўпи одамлар нима дейди, деб кўп хатолардан ва фахш ишлардан, енгил ҳаётдан ўзини тийиб, 25 ёшда 2 та ёки 3 та бола билан бева қолса ҳам турмушга чиқмайди, ўзини зинодан сақлайди. Баъзилар фарзандлари бир хатога йўл қўйса, одамлар нима дейди деб эзилиб камситилган ва уятдан ўзларини гуноҳкор сезиб одамлардан ўзини олиб қочади. Бировлар туҳмат ёки тажавуз кўрсалар ҳам, одамлар нима дейди деб соғлиғидан айрилиб сир тутади. Ароқхўр қўпол эрга чидаб яшайди. Уйининг гапини кўчага чиқармайди. Ажрашсам одамлар нима дейди деб касал эр ёки хотин билан яшайди. Одамлардан шунчалик ҳаё қилган инсонларни энди Аллоҳдан қандай қўрқишини тасаввур қилинг... Абдуллоҳ ибн Динор шундай ривоят қилади:" Умар Ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳо) билан бирга Маккага йўлга чиқдик, йўлда дам олиш учун тўхтадик. Тоғдан бир чўпон ёнимизга келди. Унда: , "Эй чўпон бир қўй сотгин " дедик У: "Мен қулман" , деди. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) синаш учун хўжаинга бўри еди, деб айтгин деди. Шунда чўпон: хўжайинку ишонар лекин Аллоҳни нима деб алдайман деди. Умар ибн хаттоб (Розияллоҳу анҳу) йиғладилар. Қул билан бирга бориб уни хўжасидан сотиб олиб уни қулликдан озод қилди. Бу ишинг бу дунёда сени қулликдан, у дунёда дўззахдан озод қилишига умидворман " деди . Шунинг учун тақвода ва иймонда гап кўп. Одамлар нима дейди деб хаё қилиш, ўзини хаёсини нафсини, кўп гунохлардан тийилишдир. Энди сиз ўйлаб кўринг... хам Роббисидан ҳам одамлардан хаё қилган муслима бегона эркак билан хох узоқ қариндоши, хох синфдош дўсти бўлсин телефонда бегоналар билан гаплашиб оиласини пароканда қилишга арзийдими?. Кўзмунчоқдек болаларини тирик етим бўлиб ўсишини ўйламайдими. Кўп ажримлар қайнона-келин жанжали, ароқхўрлик, эркакларнинг маъсулиятсизлиги эътиборсизлигидан ажримлар кўпайди деб ўйлайман. Бизни орамизда шундай ажойиб аёл қизларимиз борки биронта келиб қолади, очиқ эшик бўлса деб уй-жойларини касал холларида хам қийналиб бўлсада тоза-озода тутишга харакат қиладилар. Кимларгадир одамларнинг гап-сўзи хам Аллоҳнинг кўриб тургани хам пинагини бузмайди. Гунох устига гунох, ёмонлик устига ёмонлик, хасадгўйлик қилишаверади. Фарзандларимизни инсонларга ёмонлик ва ёвузлик қилишдан, Роббимни буйруқларини бажармасдан гунохкор бўлиб қолишларидан сақлайлик. "... Ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар"
(Оли Имрон, 134)
"Рахмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда" саломатлик бўлсин!"деб жавоб қиладиган кишилардир"(Фурқон, 63)
Аллоҳдан ва одамлардан хаё қилувчиларга Роббимнинг чексиз мукофоти бўлсин!

Навбаҳор тумани"Бурқут" мфй отинойиси Аҳмедова М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш