ФИТНАЧИЛИК

19-03-2023, 00:48 admin Мақолалар 208

ФИТНАЧИЛИК

(Ижтимоий тармоқларда оммалашган офат ҳақида)

Фитна деб одамларни изтироб, ихтилоф, машаққат, таассуб, ғийбат ва ҳоказо балоларга гирифтор қилишга айтилади. Шу ишларнинг бошида туриб замин яратиб берган одамни эса "ФИТНАЧИ" дейилади.

Масалан: сиз ижтимоий тармоқларда кимнингдир шахсиятига қаратилган бирор бир шов-шувли пост қўйдингиз. Постни ўқиган оломон эса иккига бўлинди ва фисқ-фужур, ғийбат, бўҳтон, туҳмат ва хусуматлар каби шаръан мункар бўлган қабиҳ сўзлардан иборат изоҳлар билан, сиз назарда тутган шахсиятни ва ҳатто бир-бирларини ҳақоратлаб ётишибди. Худди шу иш ижтимоий фитна ва сиз эса фитнага замин яратиб берган фитначи бўласиз!

Мўмин одам фаҳм-фаростли бўлиши керак. Омма олдидаги чиқишларида эҳтиёткор бўлса, гапираётган гапларини ўйлаб гапирса, ёзаётган мақола ва постларининг моҳияти ва оқибатини ўйласа, фитнадан ҳоли бўлади, ўзига ҳам жамиятга ҳам яхши бўлади.

Насиҳат, амри маъруф, наҳий мункар қилиш гарчи қирқ фарздан бўлса-да ўз ўрнини топиб қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғри келган жойда амри маъруф, наҳий мункар, насиҳат қилиб кетавермаслик керак. Одамларнинг (тингловчи, кузатувчи, изоҳ қолдирувчиларнинг) ҳолини, савиясини ҳисобга олиш шарт. Акс ҳолда мункарни ортишига, фисқу-фужурнинг кўпайишига сабаб бўлади, қарши томон ва унинг мухлисларини таассубга батарроқ берилишига имкон туғдиради!

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтган эканлар: “Кимки биродарига омма олдида ошкора насиҳат қилса, бас уни айблабди. Агар ёлғиз ўзига гапирса, бас уни тузатибди”.

Фитначиликнинг ёмонлигини исботлашда Аллоҳ таолонинг ушбу ояти етарли далил бўлади:

“Фитна қатл этишдан ёмонроқдир” (Бақара сураси/ 191).

Сўзимни Х. Ҳамидовнинг ушбу тўртлиги билан тугатаман:

Майли, бу дунёни тарк этсанггу бот
Изингни изиллаб изламасинлар
Дўстим, энг муҳими, келажак авлод
Сени фитначи деб эсламасинлар!
Нурота туман бош имом хатиби Атоев Отабекскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш