"Фитнадан сақланайлик"
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Динимиз одамлар орасида фитна ва ихтилоф чиқаришдан, бир-бирига қарши гиж-гижлашдан қайтаради. Мусулмонлар ўртасида ўзаро келишмовчиликлар пайдо қилиш, уларни бир-бирига гиж-гижлаш, мусулмон юртларда уруш чиқариш, одамларни қувгин қилиш ҳам фитна ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Куръони каримда шундай мархамат қилади: "Фитна эса қотилликдан ҳам каттарок (гуноҳ)дир. (Бақара сураси 217-оят). Мусулмонларнинг бошига турли кулфатларни ёғдирган "ИШИД" террорчи ташкилоти ҳам замонамизнинг ана шундай фитналаридан бири. Бу фитналар мусулмонлар бошига кулфат ва аччиқ азоблар келтиради.
Расулуллоҳ салоллоху алайҳи васаллам шундай мархамат қилганлар: "Албатта келажакда кўп фитналар бўлади. У вақтда (жим) ўтирувчи тик турувчидан яхши, тик турувчи (фитнага қараб) юрувчидан яхши, юрувчи югурувчидан яхшидир. Ким фитнани кузатиб турса, фитна уни ўзига жалб қилади. Демак, ким бошпана ёки паноҳ бўладиган жой топса ўшани лозим тутсин!" дедилар. (Имом Бухорий ровояти). Бу ҳадисда фитнага аралашмаслик, ўзини четга олиш тавсия қилинади.
Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси фитна урчимаслигига ҳаракат қилиши, фитначиларнинг кирдикорларига қарши туриши керак.
Тинчлик, саломатлик - катта неъмат. Улар бор жойда ривожланиш эркинлик бўлади. Аллоҳ таоло жонажон ўлкамизни турли фитна-фасад ва бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин, халқимизнинг тинч хотиржам ва фаровон хаётини бардавом қилсин. Омин.
Катта мачит МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.