Аёллари эъзозланган юрт!

6-03-2023, 17:41 admin Мақолалар 302

Аёллари эъзозланган юрт!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Алҳамдулиллаҳ бу кун Аллоҳим фазли марҳамитини бизга кенг қилмоқда. Бунинг учун Роббимга чексиз ҳамдлар айтамиз! Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруду саломлар йўллаб қоламиз !
Иншааллоҳ, аёллари эъзозланган юрт, юксалишда, ривожланишда юқори поғоналарга кўтарилаверади. Зеро, ёш авлод тарбияси улар қўлида. Аёлларимиз қанча илмли бўлса, шунча фарзандлар ҳам илм офтобида тобланиб, хулқи гўзал инсонлар бўлиб етишаверади. Ҳозирда мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотлар, янгиланишлар бизларни бениҳоя хурсанд қилмоқда. Барча соҳаларда бўлганидек диний соҳада ҳам отинойиларимизга қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган кенг имкониятлар инсонни янада шижоатлантириб, юртга бўлган меҳрини, садоқатини жўштирмоқда.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур. У қудрат ва ҳикмат соҳибидир(Ҳадид, 1)
Албатта, биз бандалар ҳам Аллоҳга тинмай ҳамд айтамизки, шундай осойишта ва аёллари қадрланган заминда яшаяпмиз. Буюк Зот қудрати ва ҳикмати ила аёлдек ҳилқатни яратиб уни гўзал муомалага ва ҳурматга лойиқ қилиб қўйди.Оилада,жамиятда унинг ўрни беқиёс.Аёллар ҳар бир соҳада қадр топмоқда ва улар эҳтиромга лойиқ.8-март Хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тадбир ҳар бир отинойини қалбини қувонтириб,ўзига бўлган ишонч ва юртга бўлган садоқатини янада оширди.Боязид Бастомий жомеъ масжидида Завқиддин Орипов домла бошчиликдаги жамоа томонидан отнойиларимиз ва масъул ходимларимиз учун байрам тадбири ташкил этилди.Бу учун барча отинойилар номидан тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Унда элимиз хизматида доим шай турган фидойи отинойиларимиз ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек:"Аллоҳ таоло аёлларга яхши муомала қилишларингизни тавсия этади,чунки улар оналарингиз,қизларингиз,холаларингиздир"дедилар(Имом Табароний ривояти).
Албатта,авваламбор она,аёл оиланинг таян бўғини.Аёллари қадр топган юрт барокатга тўлади.
Мен янгиланаётган Ўзбекистонда бўлаётган бундай ўзгаришлардан жуда хурсандман ва барча отинойилар номидан мана шундай хайрли ишларни ташкил қилаётган инсонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Эътибор инсонни шу даражада ўзгартириб, юксак марраларга олиб чиқишига ишонаман. Ваҳолангки, биз отинойилар ҳам ўз билим ва салоҳиятимизни ошириб мана шундай берилган эътиборга лаббай деб жавоб бериб ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз иншааллоҳ !

Ҳафқориён мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш