Янги Ўзбекистоннинг бахтли оиласи!

14-05-2022, 22:45 admin Мақолалар 339

Янги Ўзбекистоннинг бахтли оиласи!

Буюк Зотга ҳамду санолар бўлсинки, шундай дориломон кунларнинг бахтиёр онларида яшаяпмиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад с. а. в. га дуруду саловатлар йўллаймизки, Роббим у мўътабар зоти покнинг уммати қилиб, бизни беназир дарожотига мушарраф айлади.
Юртимиз узра кезаётган ёқимли шабада танга роҳат бағишлаши тайин. Шу кунларда олиб борилаётган янги ислоҳотлар барчанинг қалбида эзгу мақсадларни жойлаётган бўлса ажаб эмас. Оилалар мустаҳкамлиги йўлида қилинаётган ишлар ва эришилаётган натижалар алҳамдулиллаҳ бу Аллоҳнинг бизга бераётган улуғ неъматларидандир.
Дарҳақиқат, оила-жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. У қанча мустаҳкам бўлса, юртнинг равнақ топиши жадаллашади. Чунки, тинч, фаровон муҳитда яшаётган ўғил-қизларимиз юртнинг юксалишида ўз ҳиссасини қўша олади. Ёш оилаларга кенг яратиб берилаётган имкониятлар уларни янада ҳаётга бўлган қизиқишини ошириб, фидойи бўлишга чорламоқда. Кенг кўламда маҳаллалардаги олиб борилаётган ишлар самарадорлиги яхши натижа бермоқда. Нуронийларнинг, фахрийларнинг ва кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясида ва оила мустаҳкамлигида ўрни бўлакча. Шу сабабли бўлса керак, ҳозирда юримизда бахтли оилалар сони кўпайиб бормоқда. Асосийси бирор кимса эътибордан четда қолаётгани йўқ. Ҳар бир муаммо ўз вақтида ечим топмоқда. Бу эзгу мақсадлар ортида қанча меҳнат қилаётган мутасадди ташкилотлар, идоралар ва қалби пок инсонларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин !
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур. У қудрат ва ҳикмат соҳибидур" (Ҳадид, 1).
Менимча ҳар биримизнинг оиламиз Янги Ўзбекистоннинг бахтли оиласи сирасига киради. Чунки Ўзбекистоннинг янгича қиёфа касб этаётганини гувоҳи бўлиб, шу маконда яшаётганимизнинг ўзи улкан бахт! Шундай экан биз ҳам шукроналикни кўпайтириб,кўпроқ Аллоҳни зикр қилайлик, балки шунда барча нарсадан пок Аллоҳ ҳаётимизни янада гўзаллаштириб юртимизга қут-барака ёғдирса. Аллоҳга таваккал қилишдан чарчамайлик.Зеро,Роббимнинг нияти холис бандалари учун даргоҳи кенг.

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам..
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш