"Ҳар лаҳзага шукрона".

24-12-2021, 11:07 admin Мақолалар 299

"Ҳар лаҳзага шукрона".

Бизни йўқдан бор этган, ўн саккиз минг оламни яратиб, ҳар бир яратиғини икки дунёда муҳофаза этадиган, қудрат Қўли билан тутиб турган Роббимга беҳисоб ҳамду санолар, пайғамбарларига саломлар, дўсти, ҳабиби бўлмиш охир замон пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бардавом дуруду салавотлар бўлсин.
Амма баъд...
Шукрона, бу сўз замирида қанчалар кўп маънолар мужассамки, ёзаман деса қоғоз, айтаман деса вақт етишмагай бандасини.
Шукроналик туйғулари ҳар қадамда мавжудки, ҳис этмоқ, англамоқ, англаганини қоғозга тушириш бахти берилганини ўзи учун ҳам шукрона айтмоғимиз гўзал ҳолатдир.
Исломда туғилмоқ ўзи бахт, имонда бўлмоқ, бахтнинг ўзаги ,пайғамбарлар азаматига, аввали ва охирига, мукаммалига, муфаззалига уммат бўлмоқ бу— бахтнинг асили, қаймоғидирки бу учун эртаю кеч Аллоҳ субҳаноллоҳи таъалага шукрона айтсакда кам, биз шукур ва сабрга буюрилганмиз бу бежизга эмас. Чунки осмондан тинимсиз тушаётган неъмати Илоҳийга шукур, ердан кўтарилаётган гуноҳларимиз учун истиғфор, гуноҳларимиздан бизни поклаш учун бошимизга тушаётган синов, имтиҳонлар учун сабр қилмоқ ва шу синовлар учун ҳам шукур бажо этмоқ аввало ўзимизга бардавом барака ва омад неъмати тинимсиз ёғилишига Ҳаққа яқин бўлишимизга гўзал сабаблардан биридирки, ҳар бири тилимизга яна ва яна шукрона келтиради.
Алҳамдулиллаҳ жаннатнинг бир бўлаги аталмиш жонажон серқуёш юртда, тупроғида олтин гуллайдиган маконда яшатгани учун ҳам Ўзига шукур. Алҳамдулиллаҳ!!!
Ҳар бир аъзойимизни яратиб унга жон, руҳ бериб қувватлантириб қўйгани, ота-она, бола—чақа, қариндошлар, қўни—қўшнилар билан оромлантириб қўйгани учун ҳам дўстлар, биродарлар билан имонлаштириб қўйгани учун ҳам Ўзига, сифотига, улуғлиги, салтанатини буюклигига хос шукроналаримиз бўлсин.
Икки дунёда Ўзининг ҳифзи ҳимоясида омон сақлаётган ҳатто жон бераётганда, қабрга олиб кетилаётганда, қабрда ёлғиз қолганда, савол—жавоб жараёнларида, маҳшар майдонида, Сирот кўприги ёнида, Мезон тарозиси қурилганда, аъмоллар тарқатилаётганда, ҳавзи кавсарга олиб кетилаётган бахтиёр дамларда, жаннат йўлакларида, суюкли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари ташриф буюрган, жамолларидан ой қамашадиган онларда, Ўзининг бепарда висол жамолини кўриш бахти насиб этган дамларда ҳамма—ҳамма ерда Аллоҳимга, меҳрибон Роббимга, қиёмат куни фақат мусулмонларга раҳим этгувчи бўлган Ар—Роҳим исмли Зотга муҳтожмиз, марҳаматига муҳтожмиз ва олдиндан шукрона айтамизки, бизга бахтли бўлиш йўлларини кўрсатиб қўйгани учун, тилимизга шукрона оятларини солгани учун, ҳар аъзомизни асраб тургани ва бардавом ҳимоясига олгани учун! Алҳамдулиллаҳ Роббил аламийн.
Ўзимизни топширдик, бизни яратган Зотга.
Ихтиёри Ўзида, нима қилади Ўзи билади.
Аммо бандасига қаҳридан раҳмати кенг, фазли устун бўлган Зотга сиғиниб ҳар ҳолатимизга шукрона айтаверсак хор бўлмаймиз, иншааллоҳ
Хатирчи тумани
"Гулистон" МФЙ отинойиси
Хадича Саматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш