Кўнгилларни севинтирган-мукофот!

7-12-2022, 23:01 admin Мақолалар 225

Кўнгилларни севинтирган-мукофот!

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар!
Минг шукурким тинч ва осуда замонда яшашликни Буюк Зот бизга насиб этди. Забонимизни Аллоҳ зикри ила машғул қилаётган ва кенг имкониятлар сари элтаётган улуғ йўл сари бизни бирлаштирган Роббим неъматларини кундан кунга зиёдалаштирмоқда. Бу албатта, Аллоҳнинг чексиз марҳамати. Биз нақадар бахтли инсон эканлигимизни англамоғимиз ва фикр қилмоғимиз учун Аллоҳ шундай дориламон кунларни насиб этаётган бўлса ажаб эмас.Иншааллоҳ Роббим юртимиздан бало офатларни даф этиб, шукур қилувчи бандалари устидан сакина, хотиржамликни тушуриб, бизни доим шукур қилувчи бандалари қаторига қўшса.
Имом ва отинойиларимизга қаратилаётган эътибор бизни, албатта мамнун қилиб, халқ хизматига шижоат билан ёндашишга куч бермоқда. Конституциямизнинг 30-йиллиги муносабати билан кўплаб отинойиларимиз ва имом хатибларимизнинг кўкрак нишони билан тақдирланишлари бу давлатимиз раҳбарининг бизга қаратаётган эътиборларининг яққол исботидир.
Жалолиддин Румий бобомиз айтганларидек: "Эй буюк ҳаж бир кўнгилга йўл топиб киришдир. Бир кўнгил юзларча Каъбадан гўзалдир. Каъба ҳазрати Иброҳимнинг биноси бўлса, кўнгил Аллоҳнинг назаргоҳидир".
Аллоҳнинг назаргоҳини қувончга тўлдирган инсонларни Роббим севинтирсин.
Бизни эзозлаб ҳар бир қаратилган эътибор учун ташаккур деймиз ва юртбошимизга қанот бўлиб, халқ хизматига маҳкам бел боғлаймиз. Албатта,бу маъсулият ва меҳнатни талаб этади.Шу даражада эришилган ютуқларда ҳам устозларимизни,фидойи инсонларни ўрни беқиёс.Бирдамлик юксак чўққилар сари бизни етаклашига ишонаман.Ҳар бир ишда виждонан ёндашмоқ,Аллоҳ олдида ҳам халқимз олдида юзимизни ёруғ қилмоқ барчамизга насиб қилсин!Зеро,бу улуғ йўл.Ва,албатта,охири яхшилик ила туговчи,саодатга элтувчи йўлдир.
Пайғамбаримиз с. а. в. марҳамат қиладилар:" Одамларга ташаккур айтмаган одам Аллоҳга шукур қилмаган бўлади "дедилар." (Бухорий ривояти).
Дарҳақиқат, бизни қадрлаган инсонларга Аллоҳ мукофотини зиёда айласин !
Ўзбекистонимиз доим тинч, гўзал Аллоҳ назар қилган юрт бўлиб, халқимизни Аллоҳ панохида асрасин ! Кириб келаётган байрам ҳаммамизни хонадонимизга файзу барокот олиб келсин.
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш