ОЛОВЛИ ИМТИХОН.

19-02-2023, 22:52 admin Мақолалар 232

ОЛОВЛИ ИМТИХОН.
Мажмуаъул- Анҳур соҳиби Муҳаммад Ибн Сулаймон
"Куёв жаноблари" номи билан машҳур эди. У талабалик даврида ярим кечаси шам нурида дарс тайёрлаб ўтирар экан, эшик тақиллаб қолибди. Бемаҳалда келган ким экан, деган ҳавотир билан дарҳол эшикни очибди. Қарасаки, қаршиларида ёш, ниҳоятда гўзал қиз турибди. Мусофир йўлдан адашиб, бу атрофда ёруғлик кўринган ягона эшикни тақиллатишга мажбур бўлганини айтибди ва бир кечага қўним сўрабди.
Ёш талаба келган меҳмонни ортга қайтаришни, қоронғу ҳамда совуқ тунда кўчада қолдиришни эп кўрмай, ночор қизни ичкарига киритибди. Унга ҳордиқ чиқариш учун жой кўрсатиб, тонггача дарс тайёрлашда давом этибди. Қиз қўрқиб, уялиб талабани кузатар экан, унинг бир ҳаракатига ҳайрон қолибди: Йигит ҳар замон - ҳар замонда бармоғини бир муддат ёниб турган шам оловига тутиб олаётган экан. Бу ҳаракатни бир марта эмас, қайта - қайта такрорлабди. Шу таҳлит тонг отибди.
Кун ёришгач, қиз одамлардан сўраб, йўлини аниқлабди ва уйига етиб олибди. Бу уй Усмонийлар давлати вазирларидан бирининг уйи, қиз эса вазирнинг қизи экан. Сарой аҳли ундан хавотирланиб, тун бўйи қидириб тополмаганликларини айтиб, қаерда тонг оттирганини сўрабдилар.Ёш қиз бошидан ўтган воқеаларни, кўрганларини, хусусан, талабанинг ҳаракатларидан ҳайратланганини сўзлаб берибди. Вазир қизига ёрдам берган йигитни саройга таклиф этибди. У йигитдан нима учун бот- бот қўлини куйдирганининг сабабини сўрабди. Ориятли йигит: "Йўлини йўқотган бечора мусофирни ташқарида ёлғиз қолдира олмас эдим, шу сабабдан кулбамга киритдим. Нафсимнинг ҳийлаларига алданмаслик учун қўлимни ора- сира оловга тутиб турдим. Зеро, олов менга дўзах оташи қандай эканлигини эслатиб турди. Ҳар сафар шайтон васвасага солганида бормоғимни оловда куйдириб, гуноҳга қўл уришдан сақланиб қолдим",- дебди.
Йигитнинг орияти, ахлоқи, оҳиратга ишончи вазирни лол қолдирибди. У йигитни куёв қилишни лозим топибди. Шу тариқа фақир талаба йигит" Куёв жаноблари"мақомига эришибди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) номаҳрам аёл ва эркак киши ёлғиз қолишса учинчиси шайтон бўлади деб марҳамат қилганлар. Шайтоннинг васвасасидан ғолиб келиш учун кучли имон керак бўлади. Қиссадан ҳисса Аллоҳ таоло бировнинг ор номусига, шанига, обрўсига тажовуз қилмаган ва ор номусли, ҳалол, виждонли, имонли, охират азобидан қўрқан бандаларини икки дунёда ҳам мукофотлайди.

(Ҳикматлар хазинаси китобидан).

Армижон жомеъ масжиди имоми: Орифжон Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш