Оилада аёлнинг ўрни.

8-03-2021, 14:20 admin Мақолалар 708

Оилада аёлнинг ўрни.

Аёл кишига ҳаққи кўп киши эридир,
Эркак кишига энг ҳаққи кўп киши онасидир.
Ривоят: Аллоҳнинг марҳамати билан бир косиб йигит маънили ва фазилатли бир қизга уйланибди. Турмуши анча йил тикланиб эл орасида обрў-эътибори ортибди. Аёлнинг истаги билан илм олибди ва амал маттабасига кўтарилибди. У иш билан шу даражада бант бўлибди-ки, кекса, бетоб онасининг аҳволидан бехабар қолибди. Унинг"онам хотинимнинг эъзозида"-деган хаёли пуч эди. Тадбиркор аёл кекса қайнонасини ярим вайрона кулбада, ўз ҳолига ташлаб қўйганди. Йигит онасининг аҳволидан ниҳоятда ачинибди, ва аёлини койибди:-Сен онамни нега шу аҳволга ташлаб қўйдинг.-Ёш болаларинггизга қарайми ёки онанггиз ифлосини тозалайми? Эрта кетасиз, кеч келасиз, холинг не деб сўрамайсиз?.
Агар сенга оғирлиги тушаётган бўлса, айт энага ёллай!
-Энди бир ками бир оёғи гўрда онанггизнинг ташвиши қолиб, энаганинг қош-қавоғига ҳам қарашим керакми?
Кераги йўқ!
Майли онанггизга меҳмонхонага жой қилиб бераман... Аёл айтганидек қилибди. Бироқ, йигитнинг дўстлари меҳмон бўлиб келганларида меҳмонхонага эмас, кичик бир хонага жой тайёрлайдиган бўлибди. Дўстлар бунга кўника олмай, бу хонадондан аста-секин қадамларини уза бошлабдилар.
-Йигит яна аёлини койибди.
-Сен мени дўстларимдан бездираяпсан.
-Аё, тавба, мени, ёру дўстларинггизни ёки онанггизни денг!
Йигит кулбани қайта жиҳозлаб, онасига ўша ерга кўрпа-тўшак қилиб беришга мажбур бўлибди. Иттифоқо, дарвеш қиёфасидаги бир чол бу ҳовлига ташриф буюриб, кампир ётган кулбага йўлланибди, бу ҳол бир неча бор такрорланибди. Ақл бовар қилмас ҳол рўй берибди. Бир кечада кампир изсиз йўқолибди. Йигит онасини кўп ва хўп излабди, аммо тополмабди. Дарвешнинг на суратини, на сийратини топиша олмабди.
Бир кун туш кўрибди.
Тушида отаси: "Онанггни сенга ишониб қолдирган эдим, ишончимни оқлай олмадинг". дебди. Йигит оиласидан, фарзандларидан воз кечишга борибди, илло онасининг рухсорини, меҳрини бошқа кўрмабди.
Ўғилгинам, бу ривоят сенга бир дарс бўлсин. Илло аввал аёлинг, сўнгра онанг чақирса, биринчи онангнинг чақириғига лаббай деб жавоб қил.
Биз ҳамиша қарздор бўлган зот бор бу-онадир!.
Навоий шаҳар" Хончарбоғ"МФЙ отинойиси: Қулбобоева Мавлуда ҳожи она.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш