ҚИЗ БОЛА ЖАННАТ КАЛИТИ
Аллоҳ таолонинг суюкли Пайғамбари Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам қиз бола тарбия қилувчиларга шундай хушхабар бердилар :
“ Икки қизни тарбиялаган киши қиёмат куни мен билан ( бармоқларни бирлаштирадилар) мана бундай туради” .( Муслим ривояти.)
“ Қизларни тарбиялаш билан имтихон қилинган кишига ўша қизлари жаханнамдан парда бўлади “( Бухорий ва Муслим ривояти).
“ Кимнинг учта қизи ёки учта синглиси ёки иккита қизи ёки иккита синглиси бўлса ва уларга чиройли тарбия берса , улар ҳақида Аллоҳдан қўрқиб иш тутса, унга жаннат бордир” (Термизий ривояти).
Энди Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларидан оладиган фойдаларимизни санаб ўтсак :
- Қиз фарзандни ўстириш қиёмат куни Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлишдир.
- Қиз фарзандлар биз учун имтихон экан. Аслида эса ҳар бир фарзанд бир синов, лекин қиз бола янаям хассос имтихон. Ушбу имтихондан муваффақиятли ўтиш оловдан химояланиш маъносини ифодалаяпти. Қиз боланинг имтихон экани, уни ўғил болага нисбатан ёмон бўлганидан эмас. Хоҳ қиз бўлсин , хоҳ ўғил - барчаси Аллоҳнинг қулидир. Эркаклик бандаликдан устун турувчи фазилат эмас. Қиз боланинг синов экани , ундаги фарқлар ўғил болага нисбатан ажралиб турадиган хусусиятни кўрсатувчи жихатдир.
Шунинг учун ҳам момоларимиз “ Қиз бола бир қоп ёнғоқ бўлади “ деб қизларининг тарбиясига махкам туришган. Энг аввало қизларига ибо- хаёни , тозаликни, итоат ва қаноатни сингдиришган.
Қиз фарзандга эга бўлиш билан жаннатга эга чиқилинса, уни йўқотиш билан жаннат ҳам йуқотилади. Бу қизнинг ота- онасининг бу борада эҳтиёт бўлишларини огоҳлантириш билан бирга, айнан, қизларнинг ўзларига ҳам ақл-хушларини йиғиб олишлари учун бир эслатмадир.
Бу сўзларнинг эгаси Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам етти фарзанднинг отаси бўлганлари холда насллари қизларидан давом этган. Қиз фарзанди бор оталар учун бу бошларида рахмат булутлари каби айланиб юрган хушхабардир.
Бу ажойиб хушхабар берувчи ҳадисларни биринчи марта эшитган мўъмин, албатта , қиз фарзандни тарбиялаш қанчалар улуғ савоб эканини тушуниб етади.Уни шундай талқин қилишга ҳаққи ҳам бор. Ҳадислар ҳам шу савобга эришишга чақирмоқда. Дўзахдан сақланиш ва жаннатга эришиш ҳақидаги хулосани олиш мумкин бўлган ҳадислардаги бу хушхабар, албатта, аввало ота - онани рухлантиради. Фақат биз савобга эришган она ва отани тушунамиз-у , лекин ушбу ҳадисларнинг бош мавзуси бўлган қиз фарзанд қийматини ва улар ана ўша эришилажак савобнинг манбаи эканини қабул қилмаймиз.
Бир пайтлар жаннатнинг калити бўлган қизлар энди ҳам ота-онасини, умматни жаннатга кириш шарафига эриштиради, иншааллоҳ. Энг муҳими, бу шарафга Аллоҳнинг изни ила ўзи ҳам сазовор бўлади.
Зарафшон шаҳри "Кончилар"МФЙ отинойиси Ойжамол Давронова.