Умр йўлдоши танлашда адашманг.

19-02-2023, 22:49 admin Мақолалар 198

Умр йўлдоши танлашда адашманг.

Қизнинг ҳаётига кириб келган йигит туфайли унинг турмуш тарзи буткул ўзгарди.
Баланд пошна, калта кўйлак, сочларининг рангин жилоси бошқача. Калондумоғ қизнинг юриш-туриши осмон...
Аммо, қисқа вақт ичида унинг бутунлай ўзгариши ҳаммани лол қолдирди. Йигити уни бошдан оёқ кийиниш усулини ўзгартирди. Кўрсангиз ҳақиқий ўзбек қизи дейсиз. Кимдир қизни замонадан ортда қолган деб айбласа, кимдир барча қизлар ҳам шундай кийинсайди деб ҳавас билан боқишди. Отасиз эрка ўсган танти қиз турмушга чиқди. Бошида эр-хотин келишиб яшашга ҳаракат қилишди. Лекин бахтли ҳаётлари кўпга чўзилмади. Келиннинг худбинлиги тутиб уларга бўй синмай қолди. Доим ҳолим йўқ деб ётиб оладиган одат чиқарди. Қайнона шифокорга олиб борди. Табиб қолмади. Охири психолог келиннинг соғлом эканлигини, фақат унинг айби она уйида ҳукмронлик қилиб, барча айтганини қилдиргани ва бу оилага ҳам шундай қилишни хохлаётганини таъкидлади. Барча насиҳатлар зое кетди. Натижада ҳеч қандай нажот чиқмагани ва келинининг яхши томонга ўзгариши ўрнига танбаллиги, дангасалиги қайнонани ҳавсаласини пир қилди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, эр хотинини жавобини берди. Барча қариндошлар, ҳатто эри хотинини ўзгаришини жуда хохлайди. Аммо, келиннинг парвойи палаг.
Йигит ҳаммага ҳукмини ўтказиб келган, хохлаган вақтида хохлаган ишини қилган бу қизни фақатгина ташқи кўринишини ўзгартира олди холос. Унинг қалби, онги, туйғулари ўша айниган, қора ҳолатича қолган. Она уйига келиб қайта одатий ҳолатини бошласа бас. Айни дамда ўринли савол туғилади. Қийинчиликни енголмас экансан нега турмушга чиқдинг? Яхши томонга ўзгарар деб умид боғлаган турмуш ўртоғингни орзуларини чиппакка чиқардинг. Ахир эринг орадаги муҳаббат аёлимни ўзгартиради, албатта бахтли бўламиз деб ишонган эдику. Аммо шундай кимсалар борки, улар ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Аллоҳ ҳузурида жонзотларнинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл юритмайдиганлардир"(Анфол сураси, 22-оят).
Аллоҳ инсонни улуғлаб, унга фикр қилиши учун ақл берди. Ва бошқа жонзотлардан шуниси билан фарқланди." Батаҳқиқ, Биз Бану Одамни мукаррам қилиб қўйдик "(Исро, 70)-дея Аллоҳ таоло марҳамат қилди.
Инсонни хафа қиладиган нарса, нега биз яхши амаллар қилишга, яхшиларга эргашиш ўрнига енгил-елпи ҳаётни хуш кўриб шайтонга эргашамиз? Ахир Аллоҳ таоло ўз оятларида бизни огоҳлантириб, шундай марҳамат қилган:" Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур "(Фотир, 6). Шайтон доим ҳавойи нафсни чиройли қилиб кўрсатади. Унинг макрига учмаслик учун эҳтиёт бўлиш керак. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни уч нарсада эҳтиёт бўлишимиз кераклигини айтиб ўтганлар:" Эҳтиёткорлик уч нарсада: аёлда, уй-жойда ва уловда! "(Термизий ривояти).
Ҳақиқатан ҳам хотин танлашда, ота-она эса келин танлашда эҳтиёт бўлиши керак. Чунки бу уч нарсада барака бор. Ҳаётда тўғри умр йўлдоши танласангиз ҳаётингиз гўзаллашади. Яшашга иштиёқингиз ошади. Ҳаёт қийинчиликларини бир-бирингизга суянчиқ бўлган ҳолда енгиб ўтасиз.
Оилада эр-хотин бир-бирларига мувофиқ бўлишса, дунёқарашлари, келиб чиқишлари, наслу насаби, дину диёнатлари, касбу корлари, ҳаётдаги ўринлари мос бўлса, бу уларнинг ширин турмуш қуришларига кафолат бўлади. Акс ҳолда, ҳаётнинг қайсидир синовига дош беролмай қоқилишлари мумкин.

Ҳафқориён Мфй отинойиси
Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш