Табассум ва ширин сўз--оила пойдевори.

13-07-2022, 15:15 admin Мақолалар 455

Табассум ва ширин сўз--оила пойдевори.
Янги оилага янги келин орзулар оғушида қадам қўйди.
Келин оиланинг тутимидан бехабар,ҳадик билан ошхонага қадам босади.Оила муҳитига кўникиб, қоришиб кета оладими, бир умр бахтли бўла оладими ? Оила аъзоларини севиб, севила оладими? Ҳам оддий, ҳам мураккаб масала. Келинларимизнинг кам йиллар орасида ажрим ёқасига келиб қолиши кишини ўйлантиради. Ким айбдор---қисқа йилларда турмуш бузилиши керакми? Лекин кўп нарса асосан келинларимизнинг ўзига боғлиқ.
Аввало , она уйида турмушга тайёрланиши керак. Тарбиянинг ҳамма турини эгаллаши керак. Турмушга чиққач, аввало, тилини ширин қилиши керак. Чунки, тилнинг бир томири суҳбатдошимизнинг юрагига боғлиқ бўлади. Тил орқали феълимиз, яширин ҳисларимиз юзага чиқади. Ширин гап эса ҳеч кимга зиён келтирмаган ва келтирмайди. Тили ширин келиннинг чеҳраси ҳам очиқ, кулиб туради. Тунд башара ҳеч кимга, катта-ю кичикка ёқмайди, эгасига фойда бермайди. Табассум масофани илитувчи восита. "Хўп бўлади"," кечиринг" келинлар учун одатий сўзларга айлансин. Лекин ҳар сўзнинг меъёри бор. Ўрнини топиб айтилган сўз кўп муаммоларни ҳал қилади.
Ажримларда юриб гувоҳи бўлганимиз кўп салбий ҳолатлар келиннинг тундлиги, араз қилиб гапирмай юриши, хато устига ишларни чала қилиши, тозаликка, покликка эътибор бермаслиги сабаб бўлади. Халқимизда "Яхши отга бир қамчи, ёмон отга минг қамчи",-деган ҳикмат бор. Баъзи қизлар тепса тебранмас, қайнона ўргатганини олмайди. Сўнг орага совуқчилик тушади. Тўғри, мукаммал инсоннинг ўзи йўқ, лекин ҳар иш хатосининг, келин арази, юз буришининг чегараси бор. Келинлар чегарани билиши ва унга яқинлашмаслиги зарур. Чегара--сизнинг етиб боришингиз мумкин бўлган чизиқ, ҳад--ундан нарисига ўтиш мумкин эмас. Янги келинлар чегарага яқин юришлари ҳам маъқул эмас. Эркинлик дея аталмиш ҳислар чегарани босишга, ҳаддан ошишга олиб келади. Оила аъзоларини феъл- атворини, ичини англамай туриб, улар билан муомалада ширин тилли бўлинг. Оила муҳитига меҳр бериб кириб борсангиз, сабрли бўлсангиз, қарзга берган меҳрингиз вақти келиб ўзингизга зиёдаси билан қайтади.
Бир олим кишидан" дунёда ўлимдан ёмони нима ? "деб сўрашибди. Олим:" Қизнинг ноқобил бўлишидир",--деб жавоб берибди. Ойша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг наздида энг ёмон даражадаги инсон одамлар унинг ёмонлигидан сақланиш учун ташлаб кетилган кимсадир",--деганлар(Бухорий ривояти). Ёмон феълидан ташлаб кетилган хотиндан, эрдан Аллоҳ асрасин!
Ҳар ишда меъёрга амал қилинг-- кўчага чикиш, ишга борадиган кийимда, қўшнилар билан суҳбатда, телефондаги мулоқотда ва ҳоказо. Оилангиздаги турли ҳолатлар, гап-сўзлар сизнинг оилангиз сири, дастурхони, уни ҳар кимга, айниқса, онангизга очаверманг. Онаси қаттиққўл, андишада тарбиялаган қизлар оила сирини ёймайди. Лекин, ота уйида эрка ўсган қизлар" гап ташийди", бу эрга ҳам, қайнонага ҳам ёқмайди. "Оилам-бахтим" шиорини дилга тугинг, шунга мос ҳаракат қилинг. Хато қилиб қўйсангиз астойдил кечирим сўранг, юзаки яшаманг. Оила деган катта карвонга кичик оилангиз карвонини изга солиб олинг. Ҳадемай қайнона бўласиз. Сиз ҳам бегона қиз-келиндан ширин сўзлар эшитиб, секин-секин ҳақиқий қиз қилиб оласиз. Тилингиз ширинлиги, дилингиз очиқлиги, меҳнатсеварлик--оилангиз мустаҳкамлиги. Шунда ажримлар барҳам топади, етим болалар бўлмайди, дил ўксимайди.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш