Хатоларимиз учун тавба қилишни унутмайлик!

22-12-2021, 11:45 admin Мақолалар 466

Хатоларимиз учун тавба қилишни унутмайлик!

Аксарият инсонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам айбни бошқалардан қидиришга ўрганиб қолишган. Ахир ҳаммамиз ҳам хато қилишимиз мумкин. Хато ва камчилик қилиш инсон табиатига хос хусусиятлардандир. Буни англаш идрок этиш лозим. Айниқса гап фарзандларимиз ҳақида кетганда ақл ҳам ортга чекиниб ўрнини ҳиссиёт эгаллайди. Бекорга гапни фарзандлар томон бурганим йўқ. Қизларимиз она уйида хоҳлаган ишларини қилиб, гапларини ўтказишлари мумкин. Аммо турмушга чиққач кўпинча эркатой қизларимиз панд ейиши мумкинлигини тан олиш керак. Яқинда бир аёлнинг гапларига қулоқ тутиб, унга тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қилдим. Уч қизнинг онаси йиғлаб сўз бошлади. Ҳаммасини турмушга берганини фақат ўртанча қизининг оиласи нотинч эканлигини айтиб ўксинди. Севганига бермай қариндошига бергани учун ҳар телефон қилганида менга маломат тошини отади. Булар мени қийнаяпти, мен бу ерда яшашни хохламайман каби сўзлар мени шунчалик нафратимни қўзғаяптики,бир кун бориб бир нима қилиб қўйишдан қўрқаман деди жавраб. Қизларнинг характери ҳақида сўраганимда. У иккала қизи оғир-босиқ, ўртанча қизи эса жаҳлдор ва эрка ўсганлигини таъкидлади. Ундай бўлса сиз аввал қизингизни кўпроқ тергап насиҳат қилинг. Оиласига меҳр қўйсин. Уйдаги гапларни сизга ташишни бас қилсин. Ахир қудангиз қариндошингиз экан. Қариндошингиз ёмон бўлса қизизни бермасдингиз. Қудангиз билан орангизни бузишга эмас, мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Чунки, неваларингизни етим бўлишини хохламайсизку. Қизингиз эркалик қилиб гапини ўтказишни хоҳлаётгандир. Аммо бошқа оила, бошқа муҳит эканлигини англаши хатосини тушуниши лозим. Балки қизингиз ёшлик қилаётгандир, сиз она бўлиб хатоларини кўра билишни унга ўргатинг. Бу гаплардан кейин она ўйланиб, дарров ўзини ўнглаб олди. Ҳовиридан тушиб сўзларимни тасдиқлади.
Дарҳақиқат, инсон фарзанлари учун ҳамма нарсага тайёр. Уларга азият етса қалби йиғлайди. Аммо уларни тўғри йўлга бошлаб ҳаёт дарсларига тайёрлаш бизнинг муҳим вазифаларимиздан биридир. Улар тарбиясига эътиборли бўлайлик, қоқилиб йиқилганда ўзи тура олишни ўргансин. Ҳа деб бизнинг кўмагимизга муҳтож бўлавериб ярим йўлда туриб қолмасин. Фарзандларимизга ўз хатоларини кўра олиш ва улар учун тавба қилиши кераклигини ўргатишга шошилайликки, зеро бунда бизда ҳам, фарзандларимиз учун ҳам манфаат бордир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "дарҳол Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчи зотдир" (Наср, 3).

Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Умида Холова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш