Хуш келдинг шаъбон
Ражаб, шаъбон рамазон.
Ойлар ичида шундайлари борки, унда қилинган илтижо, тоат-ибодат ва яхши амалларнинг даражаси бошқа пайтдагига қараганда юқорироқ бўлади. Шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойи, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Маккада турганларида қибла Байтул Мақдис томонда эди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин қибла яна боболари Иброҳим (алайҳиссалом)нинг қибласи – Каъба томонга ўзгаришини иштиёқ ила кутган эдилар. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунида қибла Қуддуси шарифдан Каъбага ўзгартирилган. Бу тўғрида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўраяпмиз. (Хотиржам бўлинг) Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга буринг!..” (Бақара, 144).
Шаъбон ойида Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳақларига кўпдан – кўп саловот ва
саломлар юборишсак бу муқаддас
шаъбон ойини жонлантирган
бўламиз. Бундай инсонлар учун
Аллоҳ таоло шундай марҳамат
қилади: “Қаранг, менинг
бандаларим Расулимнинг ойига
қандай ҳурмат кўрсатаяптилар.
Иззатим ҳаққи, мен ҳам уларни афв
этдим”. Қуръон ойи, рахмат ойи биз бандаларига илохий неъматдир.
Амалларимиз дунё ва охират заҳирасида турган, савоб халтамизни тўлдирган ганждир.
Умр ўтмоқда, амалда ёки беамалликда.
Азизлар, яхши амалларнинг зарраси хам унитилмайдиган Кунда Шафоатдан, рахматдан ноумид бўлманг.Илло шайтон Аллоҳ буйруғидан бош тортиб, осийлардан бўлди.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова