" ФАСОДНИ ИЛОЖИ” (давоми)

17-02-2023, 00:43 admin Мақолалар 147

" ФАСОДНИ ИЛОЖИ” (давоми)

Яна айтамизки:
Аллоҳ таоланинг дўстларига беадаблик қилиб, уларни қабрларини бузиб, ҳақларини поймол қилгани учун уларга азобни тезда етмаслигини сабаби - Аллоҳ таола уларни бу қилмиши учун азоблашини йўқотиб қўймайдики, уни азоблашга шошилса, лекин жазо мухаққақ.
( Яьни Аллоҳ таолани азоблашидан қочиб қутула олмайди, тирик бўлсин ҳоҳ ўлимидан сўнг.)
Агарчи оддий инсонга азият берса ҳам жазоси албатта бор.
Чунки Шореь ( Аллоҳ таола ёки Росули) мусулмонни хўрлашдан қайтарди, ҳоҳ у тирик ё ўлик бўлсин.
Мусулмон ҳаётлик пайтида қандай эҳтиром қилинса, ўтганидан сўнг ҳам ҳурмат қилинади.
Ибн Ҳажар " Фатҳул- борий" да " Муьминни ҳурмати ўлганидан сўнг ҳам боқий қолади" дедилар.

فمن فعل ذلك مع أدنى مسلم استوجب الإثم بخبر الصادق المصدوق فكيف بمن فعل ذلك مع أولياء الله تعالى فلا شك أن إثمه أعظم و وزره أفخم....

" Пайғамбар алайҳис-саломни айтганларига кўра ким бу азиятларни оддий мусулмонга қилса гуноҳга сазовор бўлади.
Энди бу ишини Аллоҳ таолани дўстларига қилса, ҳеч шак йўқки - унинг гуноҳи катта ва оғирлиги тўлиқ бўлади"
Чунки валийларни инкор қилиб, қабрларини бузиб, оёқости қилиш, Худойи таолони дўстларига бериладиган энг катта азиятдирки, бу иши билан Аллоҳ таолага қарши жангга чиқмоқда.
Яьни Имом Бухорий ҳазрат Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийни умумий маъносига кирмоқда:
إن الله تعالى قال:
"من عادى لي وليا فقد آذنته بالحرب......."

" Аллоҳ таола айтади:
" Кимда- ким менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эьлон қиламан....."
" Адоватлашса " ни маъноси- " валийлиги учун қаршилик қилиб ё ҳасад билан уни инкор қилиш, ёки уни сўкиб, урушиш."

Ҳозир Сохта тоифаларнинг тарбияси илмсизларни мана шу хатарли йўлга солиб, Пайғамбар алайҳис-саломни тариқларида ўтган улуғларга , Худони дўстларига беадаб, бенасиба қилишдир.
Бу хатарни яхши англаб, одоб йўлини тутишимиз лозим.
( Давоми бор.)

“Сўфи Аллоҳёр” жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш