" Фасодни иложи" (давоми)
Аллоҳ таолани охиратда кўришни нафий қилиш ёки бирон махлуққа ўхшаб кўринади дейишлик , ҳақ йўлдан тойишлик эканлиги баён қилингандан сўнг, далилга ишора қилинди.
Ақидамиз:
فإن ربنا جل و علا موصوف بصفات الوحدانية منعوت بنعوت الفردانية
" Албатта улуғ ва олий Роббимиз вахдоният ( бирлик , шериги йўқлик) васфлари билан васфлангандир, фардоният ( яккалик) сифотлари билан сифатлангандир"
Энди Аллоҳ таолани кўринувчи эканлиги - камол сифатларидандир.
Чунки кўринишнинг жоизлиги мавжудлигидандир.Ва ҳар бир мавжуд нарсани кўриниши мань қилинмайди.( мумкин бўлади).
Агар биз Аллоҳ таолани кўриб бўлмайди десак - унда мавжудлигини инкори ва йўқликни исботи лозим келиб қолади.Аллоҳ таола бундан покдир.
Муьтазилалар Аллоҳ таолани айбдан поклаймиз деб, кўришни нафий қилиб, ботил ишга тушиб қолдилар ва талаб қилган нарсаларига ета олмадилар.
Ва шунингдек комилликда Аллоҳ таолани сифатлари махлуқларни сифатларига ўхшамайди.Чунки ул зот Воҳид ва Қаҳҳордир.
Ер ва осмонларни яратувчисини сифатларига қандай қилиб халқини сифатлари ўхшай олади.Мужассималар кўришда жиҳат ( бир томон) ни ва маконни исбот қилиш ва жисмларга ўхшаб кўринишини зикр қилишлари - ул зотни зотида ва сифотида нуқсонни исбот қилишдир.Аллоҳ таола бу нуқсонлардан олий ва покдир.
Мужассималар ( Аҳли Суннадан ташқаридагилар, Сохта салафийлик......) бу гумонларида хато қилдилар.
Аҳли Суннани эьтиқодини тутишлик , бизни йўлдаги хатарлардан сақлаб, Яратганни рост танишга олиб боради.
Адашишлардан, фасодга кетишликдан ҳимоя қилади.
"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz