" Фасодни иложи"

20-09-2022, 16:43 admin Мақолалар 194

" Фасодни иложи"

Янги Хаворижларнинг яна бир энг катта бидьатларидан бири Аллоҳ таолага тажсим бериш дарсларини ташкил этишларидир.
" Тажсим - Аллоҳ таолани жисм кўринишида тасаввур этиш" ёки Аллоҳ таолани оламни ичида дейиш."
Ваҳоланки Аллоҳ таола бидьатчиларни бу каби сўзларидан покдир.
Буларни "Ҳашвийлар" ҳам дейилади.

Аллоҳ таола афзал мукофотларини берсин саййидимиз Имом Изз ибн Абдуссалом каби зотларгаки ақида китобларида айтдилар:

Аллоҳ таолани махлуқотга ўхшатувчи мушаббеҳа Ҳашвийлар икки хил бўлади:
1. Биринчиси : - Ўзларини ҳашвларини изҳор қилишдан ҳазар қилмайдиганлар.Яьни Аллоҳ таола ҳақида очиқча яроқсиз гапларни айтувчилар.

2. Иккинчиси : - Салафларни йўлидамиз деб яширинувчилар.Яьни Улуғ зотларни йўлини номини ортига беркинган сохтакорлар.

Аммо Салафи -солихларнинг мазҳаблари - тавҳид ва танзеҳдур ( Аллоҳ таолани нуқсонлардан поклаш).
Ул зотларни йўли тажсим ва ташбеҳдан холидир.
Лекин жумла мубтадеьлар , бемазҳаблар "Салафларни йўлидамиз" деб даъво қиладилар.

Худди айтилганидек:

و كل يدعون وصال ليلى *

و ليلى لا تقر لهم بذاكا *

"Ҳар-бир ошиқ Лайлини висолини даьво қилади.

Лайли эса уларни бу даьвосини тан олмайди."

Булар қандай қилиб Салафларни йўлидамиз дейдию , ташбеҳ ва тажсимни эьтиқод қиладилар ёки ўзи бидьатларини зоҳир бўлишига сукут қиладилар .
Ва Аллоҳ таоланинг:
ولا تلبسوا الحق بالباطل و تكتموا الحق و أنتم تعلمون
( البقرة 42)
"Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва Ҳақни била туриб яширманглар"
деган сўзига хилоф қилувчилардир.

Оят ва ҳадисларни зоҳиридан Аллоҳ таолани махлуққа ўхшатиб эьтиқод қилишга уринадиган сохтакорларга Пайғамбар алайҳис-саломни таьлимларини етказиш Уламоларни зиммасидадир.Чунки "Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир ".

( Давоми бор)

Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш