" Фасодни иложи"

9-02-2023, 21:40 admin Мақолалар 186

" Фасодни иложи"

Авлиёларни кароматлари ҳақ......
Бир киши :
Сизлар авлиёларга ҳатто вафотларидан сўнг ҳам кароматларни собит қилиб, бунга иймон келтириш вожиблигини исбот қилдинглар..?
Биз бу замонда кўряпмизки аввалги Аббосийлар даврида шиалар авлиёуллоҳларни қабрларини бузгани каби авлиёларни қабрларини қуббаларини бузиб, уларни кароматларини инкор қилиб, ҳурматларини поймол қилишгача бордилар?
( Сохта тоифалар авлиёларни, тасаввуф акобирларини инкор этиб, оддий шоир деб сўкади.)
Худони дўстлари вафотларидан сўнг ҳам кароматлари зоҳир бўлсада ....
Улар шундай қабиҳ ишларни қилсада, бир балога гирифтор бўлмаяптику..??
Нега тезда бир ёмонлик уларга етмайди..??
деса..
Бу сўзни айтаётган кимса Аллоҳ таоланинг:
فلا تعجل عليهم إنما نعد لهم عدا
( مريم 84)

"Уларга қарши шошилманг ! Биз уларни аниқ ҳисоб - китоб қилиб турурмиз."
( Марям 84)
сўзини ўқимагани аниқ.
Ва яна :
قد أجيبت دعوتكما فاستقيما
( يونس 89)
"Шунда У : " Дуоларингиз қабул бўлди, энди қатьият кўрсатинглар ва нодонлар йўлидан юрманглар!" деди.
( Юнус 89).
قيل: أربعين سنة ثم أغرق الله عدوه و عدو موسي و هارون ...
Бир қавлда " дуоларингиз ижобат бўлди" оятини натижаси қирқ йилдан кейин кўринган экан. Яьни Аллоҳ таола душманини, Мусо ва Ҳорун алайҳимас-саломларни душмани бўлган Фирьавнни қирқ йилдан сўнг ғарқ қилган.
Ҳақ эьтиқоддан чиқмаслик охири нажот олиб келади...

( Давоми бор.)

Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш