"Қўшничилик ҳаққи"
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзигагина ибодат қилишга буюриш билан биргаликда қўни қўшниларга ҳам яхшилик қилишга буюрган, яъни "Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз"!
Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз. Шунингдек қариндошлар, етимлар, қариндош қўшнию, бегона қўшниларга ҳам яхшилик қилинг.
Албатта кибирли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди:(Нисо сураси 36-оят). Биз бу ҳадисдан биляпмизки, қўни-қўшниларимизга яхшилик қилишимиз ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туришимиз лозимдир. Оиламизда бирор маросим ва тўй бошласак ҳам энг аввало қўшнимиз ҳозир бўлади.Тўйимизда меҳмонмас, мезбон қўшнилар, эрта кеч ҳовлимга посбон қўшнилар. Шундай экан азизларим, биз уйимизда бир тансиқ овқат қилсак, ҳатто шўрва қайнатсак ҳам бир коса сувини кўпроқ солайлик ва қўшнимизга ҳам албатта илинайлик. Ён атрофдагилар қўни-қўшниларнинг ҳолидан хабардор бўлайлик, бир мушкули бўлса осон қилайлик, касал бўлса дори-дармонидан хабардор бўлиб яхшилик қилайлик, яхшилик қўлимиздан келмаса ёмонлик ҳам қилмайлик. Оҳ десам ёнимга югуриб келган, косада сув тутган гирён қўшнилар.Қўшнини-қўшнига ҳақлари кўп, нафақат касал бўлганида, ёки бошига бир иш тушганида, ҳайиту- байрамларда яхши кунларида ҳам қувончига шерик бўлайлик. Ҳайиту-байрамларда ҳадя улашган, қалби пок, орзуси осмон қўшнилар.
Ҳадисларда баён қилинишича, тўрт тарафдан қирқта хонадон, бир-бирига қўшни ҳисобланади.
Қўшниларнинг ичида эҳсон қилинишига энг ҳақлиси, энг яқин қўшнидир. Қўшнилардан қариндош ва диндош энг ҳаққи кўп қўшни ҳисобланади. Қариндош бўлмаган ғайридин қўшнининг ҳам қўшнилик ҳаққи борлигини унутмайлик ва ҳеч бир қўшнига озор бермайлик ва бизни ёмонлигимиздан безор бўлиб кўчиб кетмасин. Уларни бир-биридан айирмайлик, ғийбат қилмайлик, камситмайлик урушиб қолган қўшнилар бўлса, билиб қолсак, дарҳол яраштириб қўяйлик, қарз сўраса берайлик ҳар эзгу амалдан савоблар унгай, сиз гўё дардимга дармон қўшнилар. Азизларим, қўни-қўшниларга ва барча мўмин-мусулмонларга фақат яхшилик қилиб, савоблардан баҳраманд бўлиб, икки дунё бахт-саодатига мушарраф бўлишликни Аллоҳдан сўраб қолайлик. Бизни гуноҳларимизни кечириб, қилган ва қилаётган яхши, эзгу амалларимизни ўзи даргоҳига қабул айласин.
Саодат уйини обод айларсиз, сиз учун жаннатда айвон қўшнилар.
Барчамизни, ота-онамизни, туғишган яқинларимизни, барча мўмин-мусулмон ва қўни-қўшниларимизни, ўзимизни, оила-аъзоларимизни яратган ўзи паноҳида асрасин. Омин.
Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси: Нафасова Г