Қўшнининг ҳақи
Қўшничилик ҳақида ҳалқимизда ажойиб мақоллар бор. “Ён қўшни- жон қўшни”,”Қўшнинг тинч – сен тинч”.
Маьлумки қўшниларга яхшилик қилиш жамиятимиздаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат қилиди.
Қўшнига яхшилик қилиш ҳақида исломий таьлимотлар ҳам дунёда мисли йуқ таьлимотдир.
Аллоҳ таоло бундай деб мархамат қилади: “Ота-онага, яқин қариндошга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар”. ( “Нисо” сураси, 36-оят)
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга яхшилик қилишга амр қилмоқда:
Биринчиси- ота-оналар
Иккинчиси- Қариндошлар
Учинчиси- етимлар
Тўртинчиси-мискинлар
Бешинчиси- яқин қўшнилар
Олтинчиси- ён қўшнилар
Тафсирчи уламоларимиз ояти каримада зикр қилинган “Яқин қўшни”ни қариндош қўшни деб тушунтирадилар. Демак, қўшнининг ҳақи шунчалар улуғ экан.
Шунинг учун ҳар бир инсон ўз қўшниси билан яхши муносабатда бўлиши керак. Унга қўлидан келганча яхшилик қилмоғи лозим.
Бухорий ва Муслим ривоятида: “Ёмонлигидан қўшниси томонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди”, дейилган.
Бунда қўшнисига ёмонлик қилишни ҳалол ҳисоблаган одам кўзда тутилган дейди уламоларимиз. Бу ҳадиси шарифда хам кўшнининг хаққи улуғлигини тарғиб қилишган.Пайғамбаримиз с.а.в хам қўшнининг хаққига катта эьтибор берганлар.
Хозирда хам аҳил-иноқ қўшнилар жуда кўп учрайди.Улар хар бир ишда бир-бирига кўмакдош, елкадош. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам доимо бир-биридан хабардор.
Улар бирор тансиқ таом тайёрласа бир-бирига илинади. Ҳар бир ишни бамаслаҳат қилишади, худди опа-сингилдек. “ Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, шундай қўшнилар ҳам борки,бир-бири билан йиллаб гаплашмайди. Сабабини сўрасангиз арзирли сабаб ҳам йўқ. Бир-бирлари билан сўрашмайди, кўрганда тескари қараб кетади. Бу ҳол оғир гуноҳ эканини айтсангиз, парво қилмайди. Бу ҳолатлар ,аввало, оиладаги тарбияга бориб тақалади.
Чунки уларнинг ота-оналари ҳам қўшнилар билан худди шундай муносабатда бўлганлар. Шу сабабли фарзандларимизга яқинларимиз, қариндошларимиз, қўни-қўшнилар билан яхши муносабатда бўлишни ёшлигидан ўргатишимиз зарур. Чунки доно ҳалқимиз ”Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни яхши” -деб бекорга айтмаган.
“ Чорвоқгузар “ маҳалласи отинойиси: С. Жумаева