Қўшнингиз ҳақини биласизми ?
Инсон боласи ўзининг кундалик ҳаётида, истайдими-йўқми, доимий равишда алоқада бўлиб турадиган кишилардан бири қўшнилардир. Кишининг ҳаёти осойишталиги, бахти, қувончи кўпинча қўшни билан кечадиган алоқаларга ҳам боғлиқ бўлади. Агар Аллоҳ таоло бандага яхши қўшни ато қилса, бу унинг бахти. Аксинча, ёмон қўшнидан ҳар хил ёмонлик кутиб яшашнинг ўзи турмуш ҳаловатини кетказади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қўни-қўшниларга яхшилик қилишга амр этиб, бундай дейди:
“Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди” (Нисо, 36).
Ҳасандан ривоят қилинади: «Ундан қўшнилар ҳақида сўрашди. Шунда у: «Олдидан қирқ ҳовли, ортидан қирқта, ўнгидан қирқта, чапидан қирқта», деди». Шариат нуқтаи назаридан, ўнг томондан, чап томондан, олд томондан ва орқа томондан қирқта хонадон қўшни ҳисобланар экан ва уларда қўшнилик ҳаққи бўлар экан.
Муқаддас динимиз таълимотида қўни-қўшниларнинг ҳақлари тўртта бўлиб улар; қўшнига азият бермаслик, қўшнини ёмонликлардан ҳимоя қилиш, уларга доимо яхшилик қилиш, қўшинидан етадиган азиятларга сабрда бўлиб, улар билан яхши қўшничилик қилиш.
Али розияллоҳу анҳудан қўшнининг ҳақи хусусида сўрашди. У зот: “Сизлар қўшнининг ҳақи унга озор бермаслик деб биласизларми?” дедилар. Ўтирганлар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот: “Озорларига сабр қилиш ҳам унинг ҳақи ҳисобланади”, дедилар. Демак, фақатгина унга озор бермаслик эмас, балки ундан етадиган озорларга сабр қилиш ҳам қўшнининг ҳақи ҳисобланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, фалон аёл кечаси билан намозда қоим бўлади, кундузи нафл рўзаларни тутади. Яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа беради, лекин тили билан қўшниларга озор етказади», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У аёлда яхшилик йўқ, у дўзах аҳлидандир», дедилар. Бояги кишилар: «Фалончи аёл бўлса, фарз намозларини ўқийди, кийимларидан садақа қилади, аммо бирор кишига озор бермайди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шу аёл аҳли жаннатлардандир», дедилар». Мазкур ҳадиси шарифда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланмоқда. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди. Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади. Қўшнига яхшилик қилиш унинг ҳожати тушган ишларда ёрдам бериш ва ундан ёмонликларни дафъ қилиш билан бўлади. Унга озор берилмайди ва эҳсон қилинади. Қўшнига очиқ юзли бўлиш, ширин сўз бўлиш, таом бериш каби ишлар билан икром кўрсатилади. Яхши қўшничилик аломатларидан баъзилари унга муҳтож бўлганда қарз бериш, бемор бўлса, бориб кўриш, таъзиясида иштирок этиш, хурсандчилигида табриклаш, уй қурганда деворини баланд қилиб юбормаслик каби ишлар ҳам қўшиничилик ҳақларидан ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: «Унинг қўйи сўйилди. У хизматчи йигитига: «Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингми? Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингми?» деб ҳадеб сўрайверди. Сўнг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Жаброил менга қўшнига яхшилик қилиш ҳақида шу қадар тавсия қилдики, ҳатто уни меросхўр бўлса керак, деб ўйлаб қолдим» деганларини эшитганман», деди». Бу ҳадисда саҳобалардан бирларининг ана шу ҳадиси шарифга қандай амал қилишлари кўрсатилмоқда. Ҳа азизлар, қўшни яҳудийми, насронийми, мажусийми, ким бўлишидан қатъий назар, унга яхшилик қилиш керак.
Миқдод ибн ал-Асваддан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар.
“Ул ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган”, -дейишди.
“Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ”, - дедилар.
Сўнгра ўғрилик ҳақида сўрадилар.

“Ўнта уйга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқ ”, - дедилар”.
Бир одам Аллоҳ таолодан қўрқиб, қўшнининг ҳақига ривоя этса, уни ҳурмат қилса, унинг аҳли аёлига, мол-мулкига кўз олайтирмаса, қўшниси ҳам унга худди шундай муносабатда бўлади. Бундан бошқа қўшнилар ҳам ўрнак оладилар. Шу тарийқа, бутун жамият бир-бирига яхши муносабатда бўлади, юқоридаги гуноҳ ишларга ўрин қолмайди, охир-оқибат бу жамият бахт саодатли, тинч-тотув яшайдиган жамиятга айланади.
Мавароуннаҳрнинг атоқли олими Абдуллоҳ ибн Муборакнинг бир яҳудий қўшнилари бор эди. Абдуллоҳ ўз болаларини овқатлантиришдан олдин камбағал қўшниларининг болаларига овқат берар, ўз болаларини кийинтирмасдан олдин ўша яҳудийнинг болаларини кийинтирирдилар. Одамлар яҳудийнинг олдига келиб: “Ҳовлингни бизга сотгин”, дейшди. Шунда яҳудий: “Ҳовлимни икки минг динорга сотаман. Аслида унинг нархи минг динор. Кейнги минги эса Ибн Муборакка қўшни бўлганим учун”, деди. Кейнчалик ўша яҳудий Абдуллоҳнинг дуолари шарофатидан мусулмон бўлди. Азизлар бу каби одатлар бизга аждодларимиздан қолган қадрият. Аксарият хонадонларда қўшнилар ўртасида олди-бердилар, тансиқ таом қилинса қўшнига улашиш одатлари шкурки ҳалигача давом этиб келмоқда.
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) масжидга эрта келиб кеч қайтарди. Намоздан кейин Расули акрам (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг суҳбатларини диққат билан тингларди. Бироқ хурмо пишиғида Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) аввалгидан кечроқ келиб, эртароқ кетадиган бўлди. Бу ҳол Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг диққатларини тортди. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)ни ёнларига чақириб: - Сенинг масжидга келиб кетишингда ўзгариш кўряпман. Нима бўлди? – деб сўрадилар.
- Шу кунларда қўшнимизнинг хурмо дарахти мевалари пишиб, тўкила бошлади, - деди Абу Дардо узрли оҳангда. – Хурмолар бизнинг ҳовлига ҳам тушяпти. Болаларим қўшнимдан бесўроқ уларни еб қўйишмасин деган хавотирдаман. Бомдодга келишдан олдин тўкилган хурмоларни тўплаб, қўшнимизникига олиб чиқиб бераман. Шу сабаб масжидга кеч келяпман. Мен масжиддалигимда ҳам дарахтлардан хурмо тўкилади. Уларни йиғиб, қўшнимизникига чиқаришга шошиламан. Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам) Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) нинг бу сўзларидан мамнун бўлдилар ва унинг ҳақига дуо қилдилар.
Баъзан кўчадан ўтаётиб, йўл ёқасида ғарқ пишиб турган қўшнимизнинг мевасидан ҳавасимиз кетиб рухсатсиз икки дона узиб олиб еган вақтимизда қўшнимизнинг ҳақига хиёнат қилиб қоймаябмизми?
Мақсадимиз ўткинчи дунёда қўшниларимиз ҳақига хиёнат қилмаган холда, арзимас сабаблар билан жанжаллашмасдан, қўшнимиздан етадиган баъзи бир азиятларга сабр қилиб, тинч-тотув яшаб ўтишимиз лозим.
Навбаҳор туман “Ахтам саҳоба”
жоме масжиди имом-хатиби: Абдуғафур Назаров