"Қўшничилик ҳаққи".

19-11-2021, 14:38 admin Мақолалар 782

"Қўшничилик ҳаққи".
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзигагина ибодат қилишга буюриш билан биргаликда қўни қўшниларга ҳам яхшилик қилишга буюрганлар.
яъни "Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз!
Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз.
Шунингдек қариндошлар, етимлар қариндош қўшнию, бегона қўшниларга ҳам яхшилик қилинг.
Албаттда кибирли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди:.
(Нисо сураси 36-оят).
Биз бу хадисдан биляпмизки, қўни-қўшниларимизга яхшилик қилишимиз ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туришимиз лозимдир. Оиламизда бирор маросим ва тўй бошласак ҳам энг аввало қўшнимиз ҳозир бўлади. Тўйимизда меҳмонмас, мезбон қушнилар, эрта кеч ҳовлимга посбон қушнилар. Шундай экан азизларим, биз уйимизда бир тансиқ овқат қилсак, ҳатто шўрва қайнатсак ҳам бир коса сувини кўпроқ солайлик ва қўшнимизга ҳам албатта илинайлик. Ён атрофдаги қўни-қўшниларнинг ҳолидан хабардор бўлайлик, бир мушкули бўлса осон қилайлик , касал бўлса дори-дармонидан хабардор бўлиб яхшилик қилайлик, яхшилик қўлимиздан келмаса ёмонлик ҳам қилмайлик.
Оҳ десам ёнимга югуриб ётган, косада сув тутган гирён қўшнилар.
Қўшнини-қўшнига ҳақлари кўп, нафақат касал бўлганида, ёки бошига бир иш тушганида, ҳайиту байрамларда яхши кунларида ҳам қувончига шерик бўлайлик. Ҳайиту-байрамларда ҳадя улашган, қалби пок, орзуси осмон қўшнилар.
Ҳадисларда баён қилинишича, тўрт тарафдан қирқта хонадон, бир-бирига қўшни ҳисобланади.
Қўшниларнинг ичида эҳсон қилинишига энг ҳақлиси энг яқин қўшнидир. Қўшнилардан қариндош ва диндош энг ҳаққи кўп қўшни ҳисобланади. Қариндош бўлмаган ғайридин қўшнининг ҳам қўшнилик ҳаққи борлигини унутмайлик, ва ҳеч бир қўшнига озор бермайлик ва бизни ёмонлигимиздан безор бўлиб кўчиб кетмасин. Уларни бир-биридан айирмайлик, ғийбат қилмайлик, камситмайлик, урушиб қолган қўшнилар бўлса, билиб қолсак, дарҳол яраштириб қўяйлик, қарз сўраса берайлик ҳар эзгу амалдор савоблар унгай, сиз гўё дардимга дармон қўшнилар. Азизларим, қўни қўшниларга ва барча мўмин-мусулмонларга фақат яхшилик қилиб, савоблардан баҳраманд бўлиб, икки дунё бахт саодатига мушарраф бўлишликни Аллоҳдан сўраб қолайлик. Бизни гунохларимизни кечириб қилган ва қилаётган яхши , эзгу амалларимизни ўзи даргоҳига қабул айласин.
Саодат уйини обод айларсиз, сиз учун жаннатда айвон қўшнилар.
Барчамизни, ота-онамизни, туғишган яқинларимизни, барча мўмин- мусулмон ва қўни-қўшниларимизни, ўзимизни, оила- аъзоларимизни яратган ўзи панохида асрасин. Омин.
"Дўстлик" МФЙ отинойиси: Нафасова. Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш